Шайх Рамазон ал-Бутий ва бемазҳаблар ўртасидаги баҳс
Бу ерда бошқа ҳеч бир ақл-идрокли одамда учрамайдиган мутаассиблик (фанатизм) аломатларини учратасиз! Улар (бемазҳаблар) бизни мутаассибликда гумон қиладилар, чунки биз минг бир далилга асосланган ҳақиқатдан четлашишга рози бўлмаймиз. Бироқ улар мисли кўрилмаган мутаассиблик қафасига қамалиб олганлар.
Бу кетишда ақлдан озиш ва жунун давосини излаб қолишлари мумкин!
Бу бобда мен ҳеч кимга туҳмат ҳам, бўҳтон ҳам уйдирмайман, бир оғиз ҳам ёлғон тўқимайман: агар бизни бу нарсалардан тақво қайтармаганида ҳам, ушбу ҳодисани кўрган ва эшитган камида ўнта одамнинг гувоҳлиги бунга йўл қўймаган бўлар эди. Мен билан баҳслашаётган, баланд овозда менга ўзининг ажойиб, ғалати сўзларини тўкиб солаётган биродаримга, агар у ўжарлик қилаверса, айтган гапларини ҳаммага етказишимни айтдим. Мен ушбу огоҳлантиришни уни фикрлашга, хотиржам сўзлашга ундаш учунгина айтганимни Аллоҳ таоло кўриб турибди! Лекин бу одам «Ҳоҳлаганингизни етказинг, қўрқадиган жойим йўқ», деди.
Бу одамнинг кимлигини ҳам, унинг исмини ҳам айтмайман. Унинг бемазҳабликни ўрганувчи эмас, ўргатувчи эканлигини билсангиз кифоя. У ҳақиқатни ўзлари қаердан тусмол қилган бўлса, ўша ердан излашга кўниккан бир неча хушсурат йигитлар билан келди. У билан суҳбатни бошларканман, шундай дедим:
- Сиз Аллоҳнинг ҳукмларини англашда қандай услубни қўллайсиз? Уларни Қуръон ва Суннатдан оласизми ёки мужтаҳид имомларданми?
- Мен имомларнинг фикрларини ва уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқаман-да, сўнг Қуръон ва Суннатга энг яқин бўлган фикрга суянаман.
- Сизда 5000 Сурия лираси бор. Уларни 6 ой сақладингиз, сўнг у пулга мол сотиб олиб, савдо қила бошладингиз. Молнинг закотини қачон берасиз – қолган олти ойдан кейинми ёки тўлиқ бир йилдан кейинми?
У бироз ўйланиб, сўнг деди:
- Саволингизга қараганда, сизнингча, савдо молидан закот бериш керакми?
- Мен фақат сўраяпман. Ўзига хос услубингиз бўйича жавоб беришингизни ҳоҳлаяпман. Мана, қаршингизда кутубхона. Унда тафсирга, суннатга оид китоблар, мужтаҳид имомларнинг китоблари бор...
У бироз ўйланиб, кейин деди:
- Э-э биродар, ахир бу дин, яхшилаб ўйламасдан жавоб бериладиган оддий савол эмас. Бунинг учун таҳлил қилиш, такрорлаш, ўрганиш керак, буларнинг ҳаммаси учун эса вақт керак. Биз бу ерга бутунлай бошқа мавзуни муҳокама қилиш учун келганмиз.
Мен бу саволга нуқта қўйдим ва дедим:
- Жуда яхши… Айтинг-чи, ҳар бир мусулмон имомларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, сўнг улардан Қуръон ва Суннатга кўпроқ мос келадиганига эргашиши шартми?
- Ҳа.
- Бундан чиқди, ҳамма одамлар ҳам худди мазҳаб имомлари каби ижтиҳод даражасига эга экан-да. Бунинг устига, уларнинг салоҳияти яна ҳам юқорироқ, яна ҳам етук экан. Ахир буюк-буюк имомларнинг фикрларини баҳолайдиган ёки ушбу фикрлар ҳақида Қуръон ва Суннат мезони асосида ҳукм чиқара оладиган одам имомлардан ҳам илмлироқ бўлади-да!
- Аслида одамлар уч тоифа бўлади: муқаллид, муттабиъ ва мужтаҳид.
Бир мазҳабни бошқаси билан солиштириб, Қуръонга яқинроғини ола биладиган одам – муттабиъдир. Бу тақлид билан ижтиҳод орасидаги ўрта даража.
- Муқаллиднинг вазифаси нима?
- Ўзига маъқул бўлган мужтаҳидга эргашиш.
- Уларнинг фақат биттасигагина оғишмай эргашиб, бошқасига эргашмасликда гуноҳ борми?
- Ҳа, бу унинг учун ман этилган (ҳаром).
- Бунга ҳужжати борми?
- Ҳужжат шуки, у Аллоҳ таоло унга вожиб (фарз) қилмаган нарсани ўзи учун вожиб (фарз) қилиб олган.
- Сиз Қуръонни етти қироатнинг қайсинисида қироат қиласиз?
- «Ҳафс» қироати билан.
- Ҳар доим шу қироат билан ўқийсизми ёки ҳар куни ҳар хил қироат биланми?
- Йўқ, мен ҳар доим фақат «Ҳафс» кироати билан ўқийман.
- Хўш, нима учун сиз буни ўзингиз учун вожиб (фарз) қилиб олдингиз? Ахир Аллоҳ таоло сизга Қуръонни фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилингандек ўқишни буюрган-ку?
- Чунки мен бошқа қироатларни ўргана олмаганман. Менга фақат шу қироатда ўқиш осон.
- Фиқҳни Шофеъий мазҳаби бўйича ўрганган бир киши сиз бошқа қироатларни ўргана олмаганингизга ўхшаб, бошқа мазҳабларни ўргана олмаган. Унга дин аҳкомларини фақат шу имомдан ўрганиш осон бўлган. Агар сиз у барча имомларнинг ижтиҳодини ўрганиб, ҳукмларни уларнинг ҳаммасидан олиши шарт десангиз, у ҳолда ўзингиз ҳам барча қироатларни ўрганишингиз лозим бўлади-ку! Агар ўзингизни қобилиятим йўқ деб оқлайдиган бўлсангиз, унда ўша муқаллидни ҳам оқлашингиз керак бўлади. Нима бўлганда ҳам, биз шундай деймиз: Муқаллид бир мазҳабдан бошқасига ўтишни ўзи учун вожиб қилиб олиши шарт, деган гапни сиз қаердан олдингиз? Ахир Аллоҳ таоло унга бир мазҳабдан иккинчисига ўтишни ҳам, ҳар доим фақат битта мазҳабга эргашишни ҳам буюрмаган-ку!
- Унга фақат, буни Аллоҳ буюрган, деб эътиқод қилишгина тақиқланган.
- Бу умуман бошқа масала. Бу ҳеч қандай шубҳа ва ихтилофсиз ҳақиқат. Аммо бу Аллоҳнинг буйруғи, деган эътиқодда бўлмаса ҳам, ҳар доим фақат битта имомга эргашган муқаллид гуноҳкор бўладими?
- Йўқ, гуноҳкор бўлмайди.
- Аммо сиз ўқитаётган китобча сўзларингизнинг аксини айтяпти. Унда бу нарса тақиқланган дейилган. Ҳатто баъзи жойларда фақат битта имомга эргашган одамни кофир дейишгача борилган.
- Бу қаерда айтилибди?
У китобчасини очиб, ундаги матн ва жумлаларни ўқир экан, муаллифнинг: «Барча масалаларда фақат бир имомга оғишмай эргашувчи киши – адашган мутаассибдир ва у динни бўлиб, фирқаларга айланганлардандир» деган сўзлари ҳақида фикрлай бошлади. Сўнг деди:
- Бу ерда у, шариат буюрган, деган эътиқод билан мунтазам эргашишни назарда тутган. Бу унчалик тўлиқ фикр эмас.
- Унинг айнан шуни назарда тутганлигига ҳужжат борми? Нима учун сиз, муаллиф адашган, демаяпсиз?
У яна бу фикрнинг тўғрилиги, шунчаки яширин маънога эга эканлиги ва муаллиф бу ерда ҳеч қандай хатога йўл қўймаганлигини таъкидлашда давом этди!
Мен шундай дедим:
- Бироқ, бундай маънодаги гап– баҳслашадиган мавзу эмас. Унинг фойдаси ҳам йўқ. Тўртта имомдан биттасига эргашишнинг шариат буйруғи эмаслигини билмайдиган мусулмон йўқ. Маълум бир мазҳабга оғишмай эргашувчи ҳар бир мусулмон буни ўз ҳоҳишига қараб танлайди.
- Қанақасига? Мен кўпчиликдан, баъзи олимлардан эшитганман, Шариатда маълум мазҳабга оғишмай эргашиш кераклигини буюрилган, демак бошқа мазҳабга ўтиш мумкин эмас!..
- Шу гапни айтган бирорта одамнинг исмини айтинг-чи. Майли, ҳоҳ оддий одам бўлсин, ҳоҳ олим.
Орага жимлик чўкди. У менинг сўзларим тўғри бўлиши мумкинлигидан эсанкираб қолди ва биргина нарсани – кўпчилик бир мазҳабдан бошқасига ўтишни тақиқлашини билишини такрорлай бошлади.
Мен унга шундай дедим:
- Ҳозир ҳеч ким бу ёлғон хомхаёлга амал қилмайди. Ҳа, Усмонийлар даврининг охирги авлодлари ханафийларнинг бошқа мазҳабга ўтишини мисли кўрилмаган ҳодиса деб ҳисоблаганликлари ҳақида ривоятлар бор. Улар айтаётган фикрлар (агар тарихий манбалар воқеликни тўғри етказаётган бўлса) аҳмоқликнинг ва кўр-кўрона мутаассибликнинг (фанатизмнинг) чўққиси эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Сўнг савол бердим:
- Сиз муқаллид билан муттабиъ орасидаги фарқни қаердан олдингиз? Бу фарқ маънодами ёки номлашдами?
- Уларнинг маъносида фарқ бор.
Шунда мен унга бу икки сўзнинг маъноларидаги фарқни кўрсатиб бериши учун лексик луғатларни олиб келдим. У ҳеч нарса топа олмади.
Мен шундай дедим:
- Албатта, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, мусулмонлар у зотга тайинлаган маошга қарши чиққан арабга: «Агар муҳожирлар рози бўлсалар, сиз уларга эргашинг», деганлар. У киши «эргашинг» деган сўзни ҳеч қандай бошқа фикрга ўрин қолдирмайдиган розилик маъносида қўллаганлар.
- Майли, атамалардаги фарқ бўла қолсин… Лекин ўз атамаларидан фойдаланиш мумкин эмасми?
- Албатта мумкин. Лекин сизнинг бу атамаларингиз нарсаларнинг моҳиятини мутлақо ўзгартира олмайди. Сиз муттабиъ деб атаётган одам, агар ҳужжатлар ва улардан ҳукм чиқариш услубидан хабардор бўлса, мужтаҳид бўлади. Агар ҳужжатлар ҳақида бехабар бўлса ёки улардан ҳукм чиқара олмаса, муқаллид бўлади. Агар у баъзи масалаларда хабардор, бошқаларида бехабар бўлса, демак у баъзи масалаларда муқаллид, баъзиларида мужтаҳид бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай ажратиш иккинчи даражалидир ва уларнинг ҳар бирига тегишли бўлган қоида аниқ ва равшандир.
- Муттабиъ – бу фикрлар ва уларнинг ҳужжатлари орасидан тўғриларини ажрата олиш ва улардан бирини бошқаларидан афзал кўра олувчи одамдир. Бу соф тақлид даражасидан фарқли даражадир.
- Агар сиз фикрларни ҳужжатнинг кучли ёки заифлигига қараб саралашни назарда тутаётган бўлсангиз, унда бу ижтиҳоднинг олий даражасидир. Шахсан сизнинг қўлингиздан шу нарса келадими?
- Мен кучим етганича шундай қиламан.
- Шахсан мен сизнинг бир жойда ва бир вақтда берилган уч талоқ бир талоқ ҳисобланади, деган фатвони берганингизни биламан. Мана шу фатвони беришдан аввал сиз имомларнинг фикрлари ва ҳужжатларига мурожаат қилиб, сўнг уларни таққослаб кўриб, сўнг шулар асосида фатво чиқардингизми?.. Уваймир ал-Ажлоний «лиъон» қилганидан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўз хотинига уч марта талоқ берди. У: «Ё Аллоҳнинг Росули, мен у ҳақда ёлғон айтган эдим. Энди уни қандай қилиб қолдираман, ахир у уч марта ажрашган (талоқ бўлган)», деди. Сиз ушбу ҳадис ҳақида, унинг бу масалага нисбатан тутган ўрни ҳақида ва бу ҳадис кўпчилик мазҳаблар ёки ибн Таймийя мазҳабига кўра қай даражада ҳужжат бўлиб ҳисобланиши ҳақида нима биласиз?
- Мен бу ҳадисни билмайман.
- Қандай қилиб сиз бу масалада тўрт мазҳаб иттифоқ қилган фикрга қарши чиқиб, уларнинг ҳужжатларини ва уларнинг саҳиҳ ёки заифлик даражасини ўрганмай туриб фатво чиқардингиз?.. Мана, ўзингиз даъво қилаётган ва бизга ҳам уқтиришга уринаётган услубингиз - ўзингиз иттибоъ деб номлаб олган услубингиздан четлашибсиз.
- У пайтда менда ҳамма мазҳабларни ва уларнинг ҳужжатларини ўрганиш учун етарли китоблар йўқ эди.
- Аксарият мусулмонларнинг ҳужжатларидан ҳеч нарса ўрганмай туриб, уларнинг фикрига тескари бўлган фатвони шошилиб чиқаришга сизни нима мажбур қилди?
- Ахир мендан сўрашган бўлса, менда эса китоблар кам бўлган бўлса, нима қилишим керак эди?!
- Сиз барча буюк олимлар ва имомлар қиладиган нарсани қилишингиз керак эди. «Мен билмайман», десангиз бўлар эди. Ёки савол берган одамга тўрт мазҳаб имомларининг фикрини ва уларга қарши бўлган фикрни келтиришингиз, лекин битта фикр асосида фатво чиқармаслигингиз мумкин эди. Бу сизнинг бурчингиз эди. Қолаверса, бу сизни қандайдир хулосага келишга мажбур қиладиган даражадаги муаммо эмас эди!.. Сиз бўлса тўрт имом иттифоқ қилган ҳукмга тескари бўлган фикр асосида, тан олганингиздек, уларнинг ҳужжатларини ўрганмай туриб, тўрттала мазҳабга зид бўлган фикр сизнинг кўнглингизга яқинроқлигидан кифояланиб фатво чиқарибсиз. Бу – сиз биз ҳақимизда гумон қилаётган мутаассибликнинг охирги нуқтасидир.
- Мен тўрт имомнинг фикрларини аш-Шавқонийнинг китобидан ва Сайд Собиқнинг «Субул ас-салом» ва «Фиқҳус-сунна»ларидан ўрганганман.
- Булар ушбу масала бўйича тўрт имомнинг мухолифларининг китоблари. Уларнинг барчаси бирёқлама фикр билдириб, ўзларининг фикрини тасдиқловчи ҳужжатларнигина келтиришган. Сиз икки мухолиф ҳақида ҳукм чиқарсангиз, улардан фақат биттасини, унинг гувоҳлари ва яқинларинигина эшитиб кўриб, ҳукм чиқараверасизми?
- Мен ўз ҳаракатларимда ҳеч бир ёмон нарса кўраётганим йўқ. Мен сўровчига фатво беришим шарт эди ва мен буни ўз тушунчам даражасида бажардим.
- Мен муттабиъман деяпсиз. Сизнингча, биз ҳам шундай бўлишимиз керак экан. Сиз иттибоъни «барча мазҳабларнинг ҳукмларини кўриб чиқиб, уларнинг ҳужжатларини ўрганиб, саҳиҳ далилга яқинроқларига эргашиш», деб таърифладингиз. Ўзингиз эса бу ишингиз билан ўз услубингизни йўққа чиқаряпсиз! Бир вақтда ва бир жойда берилган уч талоқ учта талоқ бўлишига тўрт мазҳаб имомлари иттифоқ қилишган. Буни биласиз. Бунга уларнинг далиллари бор. Сиз эса уларни ўрганмагансиз. Лекин сиз улар иттифоқ қилган фикрдан воз кечиб, ўзингизга кўпроқ ёқадиган фикрни олгансиз. Сиз аввал тўрт имомнинг ҳужжатлари ботил эканлигига амин бўлдингизми?
- Йўқ, мен уларни ўрганмадим. Чунки менда тегишли манбалар йўқ эди.
- Унда нима учун кутиб турмадингиз? Нега шошилдингиз? Ахир Аллоҳ таоло сизга буни буюрмаган эди-ку!? Кўпчилик олимларнинг далилларини ўрганмаганингиз ибн Таймийянинг гапига тўғри келадими? Сизлар бизни ноҳақ айблаётган мутаассиблик (фанатизм) аслида мана шу эмасми?
- Мен ўзимда мавжуд бўлган китоблардан етарли ҳужжатларни топдим ва Аллоҳ таоло менга бундан ортиғини буюрмаган.
- Агар мусулмон одам ўзида бор китобларда бирор нарсанинг ҳужжатини кўрса, бу нарса бунга зид фикрдаги мазҳабларни (уларни ўрганмаган бўлса ҳам) тарк этиши учун етарли бўладими?
- Унга шунинг ўзи кифоя қилади!..
- Айтайлик, диний аҳкомларни бажаришни энди бошлаган, ҳали Ислом маданиятидан ҳеч нарса олиб улгурмаган ўспирин бола Парвардигорнинг «Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа қарасангиз Аллоҳнинг юзи бор. Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир» («Бақара» сурасининг 115-ояти) оятини ўқиди. У бу оятни «Мусулмон одам намозида юзини ҳоҳлаган томонга буриши мумкин экан, оятнинг маъноси буни аниқ кўрсатиб турибди» деб тушунди. Бола тўрт буюк имомлар намозда юзни фақат Каъба томонга буриш керак деб иттифоқ қилишганини, уларда бу ҳақда далиллар борлигини эшитган экан, лекин ўша ҳужжатларни ўрганмаган. Хўш, у намозга турганида нима қилади? Ўзида бор ҳужжатга эргашадими ёки иттифоқ бўлиб, бунга тескари ҳукм чиқарган имомларгами?
- У ўз эътиқодига эргашиши лозим!!!
- У масалан, машриққа қараб намоз ўқиса, намози дуруст бўладими?
- Ҳа. Чунки у ўз шахсий эътиқодига эргашиши лозим!
- Агар шахсий эътиқоди унга қўшнининг аёли билан зино қилиш, хамр ичиш, қўшнисининг молини ноҳақ тортиб олишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ, деб ишонтирадиган бўлса-чи? Унинг «шахсий эътиқоди» бўлганлиги учун Аллоҳ таоло унга бу нарсаларни ҳалол қиладими?
У бироз сукут қилиб, сўнг деди:
- Нима бўлганда ҳам, сиз мендан сўраган ушбу ҳолат воқеликдан узоқ ва ҳаётда юз бериши мумкин эмас.
- Бу рўё эмас, аксинча, бундай нарсалар ва бундан ҳам ажабланарли ҳодисалар ҳаётда тез-тез учраб турибди! Ислом, Қуръон ва Суннат ҳақида илмга эга бўлмаган ўспирин тасодифан ушбу оятни эшитиб ёки ўқиб қолиб, ундаги зоҳирий маънога қараса, ҳар қандай араб тушунадиган нарсани тушунади: намозхон юзини истаган тарафга бурса ҳам «гуноҳ йўқ» экан! Ваҳоланки, у ҳамманинг бошқа томонга эмас, айнан Каъбага қараб намоз ўқишини кўриб турибди. яъни, Мусулмонлар орасида Исломдан ҳеч нарса билмайдиган одамлар бор экан, бундай бўлиши табиий ва ҳар қачон юз бериши мумкин. Қисқаси, бу ҳолат ҳоҳ воқелик бўлсин, ҳоҳ хаёлий, сиз бу ҳақда чиқарган ҳукм хаёлий эмас эди. Сиз шахсий фикрни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳукм чиқариш учун асос бўлади, деб ҳисобладингиз. Бу эса сизнинг одамларни уч тоифага - муқаллид, муттабиъ ва мужтаҳидга ажратишингизга зид келади.
- У текшириб кўриши керак… Ахир у бирорта ҳадис ёки бошқа оятни ўқимаганми?
- Худди талоқ ҳақида ҳукм чиқараётганингизда сизда йўқ бўлганга ўхшаб, унда ҳам текшириш учун зарур манбалар йўқ эди. Унда намозда қайси томонга юзланиш кераклиги ҳақидаги бошқа оятларни ўқишга ҳам имконият йўқ эди. Хўш, шундан кейин ҳам у имомларнинг ижмоъсини рад қилиб, ўзининг шахсий фикрига эргашишини таъкидлаб, ўжарлик қилавериши керакми?
- Ҳа, агар у текшириб кўришга қодир бўлмаса, узрли бўлади. Раъйи ва фикрлаши нимага олиб келган бўлса, ўша нарсага таяниши унинг учун етарли.
- Айтиб қўяй, сизнинг тилингиздан қанчалик ғалати ва хавфли сўзлар чиқаётганини бошқаларга айтиб бераман!
- Мен ҳақимда ҳоҳлаган нарсангизни айтаверинг, қўрқадиган жойим йўқ!
- Албатта! Аллоҳ Таолодан қўрқмаган, ўзининг сўзлари билан Парвардигорнинг «Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг» (16:43) деган оятини йўққа чиқарган одам мендан қўрқармиди?!
- Э-э биродар, ўша имомлар ҳам бир гуноҳкор бандалар. Мен суянаётган оят эса – Беайб Парвардигорнинг каломи. Қандай қилиб Беайб Парвардигорни қўйиб, адашувчи бандаларнинг этагидан тутиш мумкин?
- Воажаб… Аллоҳ таолонинг «Машриқу мағриб Аллоҳникидир…» деган сўзларидаги асл маъно ҳақ, албатта! Бироқ Ислом маданияти, унинг аҳкомлари ва Қуръон маъноларидан мутлақ узоқ бир йигитчанинг тушунчалари ҳақ ҳисобланмайди. Яъни, мен шу ўспириннинг тушунчаси билан тўрт имомнинг тушунчасини қиёслаяпман. Икковиям банда, беайб эмас, лекин бировининг илмсизлиги, юзакилиги, иккинчи томоннинг эса тадқиқот, илм ва таҳлилга чўмганлиги аниқ кўриниб турибди-ку!
- Албатта, Аллоҳ таоло фақат ҳаракатинг туфайли эришиладиган нарсага буюрган!
- Унда мана бу саволимга жавоб беринг. Бир кишининг фарзанди бор. Бола касал бўлди, дейлик, шамоллаб қолди. Шаҳардаги ҳамма табиблар уни текшириб, унга фалон дорини бериш керак дейишди. Улар боланинг отасига унга пенициллин уколидан эҳтиёт бўлишни уқтириб, бу боланинг ўлимига олиб келади, деб айтишди. Бироқ боланинг отаси пенициллин шамоллашда ёрдам беради деб тиббий журналларда ўқиган эди. У бу масалада ўзининг билимларига асосланиб, табибларнинг маслаҳатини рад этади, чунки уларнинг ҳужжат-далилларини билмайди. У шахсий фикрига суяниб, боласига пенициллин укол қилдиради. Натижада бола Аллоҳнинг ҳузурига йўл олади. Ўша отани маҳкамага тортиш керакми? Бу ерда унинг гуноҳи борми?
У бироз ўйланиб турди ва жавоб берди:
- Булар бошқа-бошқа масалалар.
- Аксинча, булар айни бир хил масалалар. Худди бояги ўспирин олимларнинг иттифоқ қилган фикрларини эшитгани каби ота ҳам барча табибларнинг фикрларини эшитди. Лекин у фақат тиббий журналда ўқиган маълумотига таянди, худди бояги ўспирин Аллоҳнинг Китобидан ўқиган битта матнига таянгани каби. Иккаласи ҳам ўз шахсий фикрини қўллади!
- Биродар, Қуръон – нурдир … Бу нурни бошқа қандайдир сўзлар билан солиштириб бўлармиди?
Мен «Қуръон нури уни тафаккур қилувчи ва ўқувчи ҳар бир одамнинг онгида тажаллий этади: ўша одам эса бу нурни Аллоҳ ирода қилганичалик тушунади. Агар билган ҳам, билмаган ҳам ушбу нурдан бирдай оладиган бўлса, улар орасида қандай фарқ бўлиши мумкин? Икала мисол ҳам бир хил, улар орасида фарқ йўқ. Энди сиз менга жавоб беринг: бу мисоллардаги одамлар ўзларининг шахсий фикрларига эргашадиларми ёки мутахассисларгами?
- Шахсий фикри унга асос бўлади.
- У шахсий фикрини қўллади ва натижада фарзанди вафот этди. Бунинг учун у Шариат бўйича ёки бошқа қонун бўйича қандайдир жавобгарликка тортиладими?
У ҳамма эшитадиган қилиб жавоб берди:
- У ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди!
- Мунозарага мана шу ерда нуқта қўяйлик. Сиз мана шу хулосангиз билан ўртамизда ягона фикрга келиш ва бу асосда қандайдир изланиш юритиш йўлини бутунлай йўқ қилдингиз! Ўзингизнинг ғалати ва ҳайратли жавобингиз билан бутун Ислом уммати иттифоқига қарши чиқаётганингизнинг ўзи кифоя қилади. Йўқ, Аллоҳ таолога қасамки, агар сизлар ўзингиз кўр-кўрона эргашмасангиз, манфур мутаассибликка (фанатизмга) ер юзида ўрин қолмайди!
***
Диний саводи йўқ мусулмон Қуръонни тушунишда ўз «шахсий фикри»га суяниб, намозни бутун мусулмонлардан фарқли - Каъбадан бошқа тарафга қараб ўқиса-ю, унинг намози дуруст ҳисобланса!.. Оддий одам ўз шахсий фикрига суяниб, ҳоҳлаган одамини ҳоҳлаганча даволаса, унинг айби билан бемор вафот этса-ю, бу «табиб»га «Аллоҳ сени мағфират қилсин!» дейишдан нарига ўтилмаса!..
Ундай бўлса, нима учун бу одамлар бизнинг «Дин аҳкомларидан ва ундаги далил-ҳужжатлардан бехабар одамлар мужтаҳид имомлардан бирининг мазҳабига эргашиши лозим, чунки у имом Аллоҳнинг Китоби ва Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг суннатини яхшироқ билади», деган шахсий фикримизга суянишимизга қўйишмайди?!
Агар улар бизнинг фикрларимизни хато деб ҳисоблашса, бу ҳам уларнинг «шахсий фикр»лари эканлигини эсдан чиқаришмасин. Улар учун юқоридаги - Каъбага орқасини қилиб намоз ўқувчининг намози дуруст, боланинг ўлимига сабаб бўлиш эса ижтиҳод ва даволашдир, деб ҳисоблаётган кимса яхши ибрат бўлсин!..

Абу Муслим таржимаси http://fiqh.uz/maqola/488
Комментариев нет:
Отправить комментарий