Ихлос сурасининг хато тафсири тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.
Аммо баъд:
Аммо баъд:
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси (10/4/1403 ҳ. сана) душанба куни эрталаб иккинчи сессиясида Қувайтнинг сиёсат жаридаси 17 зулҳижжа 1401 ҳ. – 15 октябрь 1981 м. сана пайшанба куни чиқарилган 4776 рақамли сонида тарқатган бемаъни ғариб гапни ўрганиб чиқди.

У “Тавҳиднинг маъноси: Ихлос сураси учун баён қилинган тафсир ва унинг инглизча таржимаси” деган мавзу остида берилиб, бу очиқ ёлғон Муҳаммад Аҳмад Шимолий исмли шахс номи билан берилган. Унда у Қуръони азийм маъноларини ўйинчоқ қилишга журъат қилган ҳамда ажабланарли тус – ноаниқлик, ваҳм, жаҳолат, уйғунлашмаган чалкаш хаёлий ва ақлдан озганликдан бошқа нарсага далолат қилмайдиган тасаввурларни келтирган. Яна мусулмонларга бу Ихлос сурасининг тафсири эканини эълон қилган. Бу янги “муфассир” ўзининг Ихлос сураси учун ёзган тафсирини шундай сўзлар билан бошлаган:
“Қул”: хабари муқаддам (яъни, эгадан олдин келган кесим). Унинг ҳеч кими йўқ – ягона деган маънода. Масалан, “рожулун қул” дейилади. Ҳува: мубтадои муаххар (кесимдан олдин келган эга). Унинг хабари (кесими)“қул”. Ҳува яна ўзидан кейин келадиган феълий жумлага мафъулун биҳи (тўлдирувчи). Аллоҳу аҳад: яъни, Аллоҳу аҳҳадаҳу. Бу Аллоҳ Уни ягона қилди ёки ҳад қилди ёки ўткир, кескир қилди маъноларида”.
Ушбу ақлдан озган киши Ихлос сурасининг оятларини қолганини тафсир қилишда “валам якуллаҳу куфуван аҳад”ни айтгунга қадар шу тарзда давом этади. Бу шахсни ўтмишда ўхшашлари бўлмаган. Лекин, бу келажакда унинг ўхшашлари чиқишидан тўсади дегани эмас. Агар келажакда унинг ўхшашлари чиқмаса, унинг ўзига яна иккинчи бор ер юзида зоҳир бўлиши қийин бўлади ва унинг элчилари тугайди.
Хуллас, Ислом фиқҳи академияси мияси айниганлар ичида ўзини икир-чикир нарсаларни ҳам билувчи муҳаққиқ олим ёки диққат билан ўрганувчи файласуф деб тасаввур қиладиганлар топилишини ҳайратланарли эмас деб билади. Бу касалликнинг бир туридир. Лекин, жудаям ажабланарлиси машҳур араб газетаси бу Ихлос сурасидан истифода қилинган тавҳид маъноси деган аниқ сарлавҳа остида безгак касали билан касалланганларнинг алаҳсираши ета олмайдиган бу каби алжирашларни араб Ислом мамлакатида нашр қилинишидир.
Тавҳиднинг ҳақиқатидан қатъий маънога эга қисқа сўзлар билан таъбир берувчи ушбу буюк қисқа сура ҳаёт давомида балоғат ва мустаҳкамлиги жиҳатидан баланд чўққили тоғлардан ҳам юксакроқ бўлган ва шундай бўлиб қолади. Шу билан бир қаторда у субути йўқ фикрлар, сохта йўналишлар ва баъзи башарият ақлларида ҳар хил омиллар сабабли залолат ва таназзулга сабаб бўлган ширк ва худосизликка қарши рақобат қила олади. Агар бу бемаъни гаплар буюк Ихлос сурасининг тафсири бўлса, нима учун тафсир соҳиби бузғунчи ботиний фирқаларга қарши чиқмади. Улар Қуръони каримдаги Аллоҳнинг оятларини адашиш ва адаштириш жиҳатдан ифлос бўлган мақсадлари йўлида хоҳлаганларидек ўйнаб ташлаганлар.
Бу каби амал жиноят, Аллоҳниг оятларини бузиш ва Исломдан қайтишдир. Ислом мамлакатида ўзини мусулмонман деган ўша араб газетаси қандай қилиб бу кабиларга ўз саҳифаларидан жой беради? Бу газетада Қуръони каримни масхараловчи ёзувчи бўла туриб, у қандай қилиб масъулиятдан нажот топади. Жазолар қонуни матнлари, ўша юрт ва бошқа араб ўлкаларидаги матбуот ходимларининг ўз масъулиятларини тўғри бажаришларини тақозо этади. Шунинг учун, журналистика ва матбуотда Ислом ақидалари ҳамда муқаддасотларига журъат қилинаётган ўринда масъулиятсиз ёндошиб тутилган йўл хатарли бўлгани учун Фиқҳ академияси мажлиси қарор қилади:
Муқаддасотларни оёқ ости қилишдан ҳимоя этишга масъулларнинг фикрларини шу масалага қаратилсин ва ушбу қарорни Робитатул Оламил Исломийнинг бош котибиятига топширилсин. Улар буни Қувайт давлатининг бошқа жойлардаги масъулларига юборсинлар. Тоинки, улар динлари ва халқларининг ҳуқуқлари зиммаларига вожиб қилган вазифаларини Роббиларининг Китоби ва Расуллари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатлари бўйича адо этсинлар. У вожиблар Исломнинг ҳурматини сақлаш, фикрларни чалғитишни ирода қилган кимсаларнинг қўлларида ўйинчоқ бўлиб қолишидан ҳимоя қилиш, ахборот эркинлигидан ёмон мақсадларда фойдаланиб ёш авлодни адаштиришларидан сақлашдан иборатдир. Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Аллоҳ халқининг яхшироғи Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва салом юборсин!
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаракон.
Аъзолар:
1. Абдуллоҳ ал-Абд ар-Раҳмон Бассом,
2. Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон,
3. Муҳаммад Маҳмуд Совваф,
4. Ҳусайн Махлуф (узрини айтди),
5. Мустафо Зарқо,
6. Солиҳ бин Усаймин,
7. Муҳаммад Солим Адуд,
8. Муҳаммад Рашид Қаббоний,
9. Муҳаммад Шозилий Найфар,
10. Абу Бакр Маҳмуд Жумий,
11. Абдулқуддус Ҳошимий Надавий,
12. Муҳаммад Рашидий,
13. Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
14. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл,
15. Абулҳасан Алий Ҳасаний Надавий (қатнашмади),
16. Мабрук Авводий (узрини айтди).
Ислом фиқҳи академияси маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.
Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.
Мулоҳаза: Бу қарор ўта муҳим қарорлардан бўлиб барча унга катта эътибор билан қараши ва амал қилиши матлубдир. Бизда ҳам диний илмлар кўчасидан ҳам ўтмаган кимсалар ўзларича турли нарсаларни ёзишга уринган ҳолатлари бўлган. Аммо, алҳамдулиллаҳ, уларни дарҳол фош қилинди ва одамларни мазкур номаъқул кимсаларнинг кирдикорларидан огоҳлантирилди. Бундан кейин ҳам барчамиз ҳушёр бўлишимиз керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(r a ) http://fiqh.uz/maqola/519
Комментариев нет:
Отправить комментарий