Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

четверг, 27 декабря 2018 г.

#БИЛАСИЗМИ

#БИЛАСИЗМИ

​​Ҳақиқий орзу-ҳавас нималигини биласизми?

وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنْتُ تُرَابًا

«Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам»
(Наба сураси, 40 оят).

يَقُولُ يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي

«Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам»!
(Фажр сураси, 24 оят).

 فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ

«Эҳ, қанийди (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!»
(Ал-Ҳаққо сураси, 25 оят).

 لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا

«Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам»
(Фурқон сураси, 28 оят).

 يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا

«Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда»
(Аҳзоб сураси, 66 оят).

 يَا لَيْتَنِي كُنْتُ مَعَهُمْ فَأَفُوزَ فَوْزًا عَظِيمًا

«Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам»
(Нисо сураси, 73 оят).

Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
https://t.me/sunnauz

Комментариев нет:

Отправить комментарий