Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

пятница, 15 июня 2018 г.

Вақф хайрия жамоат фонди

Вақф» хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди


Ўзбекистон президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сонли «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондини ташкил этилиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, шунингдек, Фармонда тегишли идораларга фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари сифатида тушадиган маблағлар «Вақф» хайрия жамоат фондининг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиши ҳамда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган (шу жумладан, Интернет тармоғи орқали онлайн кузатиш имкониятини яратган) ҳолда маблағларнинг тушиши ва сарфланишида тўлиқ шаффофликни таъминлаш бўйича амалий кўмак бериш топширилган. 

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди.


Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
Ушбу фонднинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир имконият бўлди.
Адлия вазирлиги томонидан Фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Хамрақуловга фонднинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилди ва унинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди. 

Манба: muslim.uz

Вақф хайрия жамоат фонди

Вақф хайрия жамоат фондига келиб тушган маблағлар ярим миллиард сўмдан ошди

muslim.uz

Вақф хайрия жамоат фондига келиб тушган маблағлар ярим миллиард сўмдан ошди

Вақф хайрия жамоат фонди ҳисобига 14 июнь куни 256 954 390 (икки юзи эллик олти миллион тўққиз юз эллик тўрт минг уч юзи тўқсон) сўм келиб тушди.
Шундан:
Хайрия учун: 3 924 775 сўм;
Закот, ушр, фитр ва фидя учун: 251 297 368 сўм;
Вақф учун: 1 732 247 сўм келган.
Умумий ҳисобда фонднинг ҳисоб рақамида 525 563 552 (беш юзи йигирма беш миллион беш юзи олтмиш уч минг беш юзи эллик икки) сўм йиғилди.
14 июнь куни закот, ушр, фидя, фитр маблағларини ўз эгаларига етказиш бошланди. Бу бўйича батафсил маълумот берилади.
“Вақф” хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:
1.Click, PayMe, MBank, UPay тўлов мобил илова орқали:
*880*1100# ussd ёки Click Uzbekistan иловаси ва @Clickuz телеграм боти орқали;
2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига чиқим қилиш орқали;
3.Тижорат банклари инфокиослари орқали нақд пул ва пластик карта (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) чиқим қилиш орқали;
4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига шартнома орқали;
5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;
БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР 207276595
АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,
Сумда:
ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;
х/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;
ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» учун.
АҚШ долларида:
acc. 20212840600881753002 in AKIB “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,
branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89
Бундан ташқари мусулмонларга республикамизнинг барча вилоятларида тижорат банкларининг инфокиосклари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталардан чиқим қилиш орқали молиявий ибодатларини адо этиш имконияти яратилди.
ЎМИ Матбуот хизмати                                                           http://www.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/8921-va-f-khajriya-zhamoat-fondiga-kelib-tushgan-mabla-lar-yarim-milliard-s-mdan-oshdi

Вақф хайрия жамоат фонди


Вақф хайрия жамоат фонди кеча ва бугун операция қилиш керак бўлган оғир беморларга, уй жойи йўқ моддий ёрдамга муҳтож оилаларга, кўп болали даромади йўқ оилаларга, фарзанди ёки яқин инсони жазони ижро этиш муассасасида бўлган жами ҳисобда 43 та оилага фонднинг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамидан 62 200 сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Ундан ташқари фонднинг Фарғона, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вакилликлари моддий ёрдамга муҳтож ҳамда бемор бўлган 80дан ошиқ оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак улашдилар.
Фонд бошқари раҳбари бошчилигида Олмазор туманидаги муҳтож ва бемори бор хонадонларнинг ҳолидан хабар олинди.
Закот маблағларини ўз эгаларига етказиш ишлари давом этмоқда.

Қайд этиш керак, 14 июнь куни фондга келиб тушган маблағлар ярим миллиарддан ошгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.
“Вақф” хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:
1.Click, PayMe, MBank, UPay тўлов мобил илова орқали:
*880*1100# ussd ёки Click Uzbekistan иловаси ва @Clickuz телеграм боти орқали;
2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига чиқим қилиш орқали;
3.Тижорат банклари инфокиослари орқали нақд пул ва пластик карта (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) чиқим қилиш орқали;
4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига шартнома орқали;
5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;
БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР 207276595
АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,
Сумда:
ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;
х/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;
ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» учун.
АҚШ долларида:
acc. 20212840600881753002 in AKIB “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,
branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89
Бундан ташқари мусулмонларга республикамизнинг барча вилоятларида тижорат банкларининг инфокиосклари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталардан чиқим қилиш орқали молиявий ибодатларини адо этиш имконияти яратилди.
Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
https://zamin.uz/social/38089-zikrmi-bu-eki-jazava-shayh-izoh-berdi-video.html                                                                                                                                             Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамларнинг доира бўлиб ўтириб олиб зикр айтиши видеоси тарқалди. Мазкур тасвирда тўпланган кишиларнинг зикр айтаётиб тушунарсиз ҳаракатлар қилаётгани кўпчиликда савол уйғотди. Хўш, бу ўзи нима? Агар бу зикр бўлса, Аллоҳни ёд этиш шу қадар шовқин-сурон, тўпалон билан амалга ошириладими? Пайдо бўлган саволларга Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳақизаҳуллоҳ қуйидагича жавоб берди.

Баъзилар ҳозир интернетда тарқалган жазба (жазава)га тушаётганлар видеотасвирини жўнатиб, унга муносабат билдиришимни сўрашди.
Менга етиб келишича, бу ишни қилаётганлар шайх Абдулқодир Желоний раҳимаҳуллоҳга ўзларини мансуб деб билар эканлар.

Маълумки, у зот замонасининг Оллоҳни таниган энг ориф зотларидан бўлиб, китобу суннатга даъват этишда, суннатни маҳкам тутишда машҳур эдилар.

Сулукда, нафсни тарбия қилишда, қалбдан турли ич иллатларини ҳайдашда пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалари, пайғамбар йўлига эргашган улуғ тобеинлар ва табаа тобеинлардан сийратлари ва сулукларидан хулоса ўлароқ нафс мужоҳадаси, уни шариатга бўйсундириш йўлида кўплар жидду жаҳд кўрсатдилар. Бу борада айримлар қаттиқ риёзат қилганидан Оллоҳ зикри, қиёмат ёди ўтганда ортиқ таъсирланадиган, ҳатто қўрқув қаттиқлигидан ўздан кетадиган, беҳуш бўладиган бўлди. Баъзилар эса, гуноҳларини эслаб қаттиқ изтиробга тушганидан бир навъи жазба (жазава)га беихтиёр тушадиган бўлдилар. Сулук ҳақида сўзловчи уламолардан бири айтганидек, бу нарса уларда азбарои Оллоҳдан хавф зиёдалиги ёки Оллоҳ тайёрлаб қўйган ризвону жаннатга шавқ ортиқ даражада юқори бўлганидан ихтиёрдан ташқари ҳосил бўлар эди. Улар бундай ҳаракатни қасд этиб, ибодат ниятида қилган эмас эдилар аслида.

Замонлар ўтиши билан, пайғамбар суннатига эргашиш сусайиб, шариат илми нури камая бошлагач, бу ҳаракатларни ибодат қолипига киритувчилар чиқди, буни зикрлардан бир тури атаб, унга шариатдан далиллар ахтара бошладилар. Натижада, суннат нури пасайган ерларда ана шундай бир «зикр» пайдо бўлди…
Назаримда, фаразан агар шайх Абдулқодир Желонийнинг ўзлари келиб қолса ва мансублари қилаётган ишни кўрса, биринчи бўлиб ўзлари инкор қилган бўлар эди.

Кези келган экан, бу каби ишларга мазҳабимиз фуқаролари ҳам қаттиқ турганини айтиб ўтмоқчиман.

Мисол тариқасида баъзи нақлларни келтириб ўтаман:

Фатовои Баззозийя (4/349) соҳиби бу каби рақслар тўрт мазҳабда ҳаром экани ҳақида айтиб ўтганидан сўнг қуйидаги сўзлар келтиради:
«Тоифа саййиди шайх Аҳмад Яссавий ҳам бунинг ҳаромлигини айтган, жалолул милла ваддин шайхулислом Кирмонийнинг ҳам … фатволарини кўрдим. Шайх Замахшарий ҳам Кашшофда шу каби гапни айтган, «Ниҳоя» соҳибининг, имом Маҳбубийнинг бундан ҳам қаттиқ гаплари бор».

Имом Айний «Канзуд дақоиқ» шарҳида рақснинг қатъиян ҳаромлигини айтар экан, «Мутасаввифалар буни (рақсни) важд ва ширин самоъ дейишади, аслида эса турли фисқ ва охиратда турли азоби бор бўлган самоъдир» дейди.

Шайх Таҳтовий «Мароқил фалоҳ»га қилган ҳошиясида (2/311) қуйидагиларни ёзади:
«Тасаввуфни даъво қилувчи айрим кишиларнинг рақс, чапак, ҳайқириқ, турли тор ва дафларни уришига келсак, бу нарса уламолар ижмои билан ҳаромдир. Чунки бу кофирлар одатидир».

Шуларни ёзиб ўтирар эканман, эшон сўфи Оллоҳёр раҳимаҳуллоҳнинг шу байтлари ёдимга келиб қолди:

Бу умматлар ажаб зишт этди ҳолин,
Ёпар бидъат билан суннат жамолин.

Баҳойимдек иши ичмак, емакдур,
Қуруқ тил бирла «умматмиз» демакдур.

Илоҳо, лутф қил мунда ва анда,
Йиғилғонда ёмону яхши банда.

Илоҳо, лутф қил ҳасратли соат,
Ҳабибингдин насиб эткил шафоат.

Айирма яхшиларни орасидин,
Йироқ этма ҳабибинг қорасидин.

Оллоҳ таоло барчамизни пайғамбар алайҳиссалом суннатларида собитқадам қилсин, турли бало-офатлардан, бидъатлардан узоқда қилсин.
Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳақизаҳуллоҳ

https://zamin.uz/social/38089-zikrmi-bu-eki-jazava-shayh-izoh-berdi-video.html

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилди

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилди                   Бизларни  яратган  Оллохга  хамду  саъно  уни  Расули  ва хабиби  булган  суюкли  пайгамбаримизга  Оллохнинг  мактовлври ва саломлари  киематгача  ёгилсин .  Юртимизга  кейинги  вактларда бир  биридан  чиройли  ва  мактовга  лойик  Оллохни хушнуд  килдиган  ишлар  ва  анжуманлар  купайиб  бормокда . Серкуёш  диёримизда  олдинрок  булиб  утган куп  камровли  3  боскичли  Мусулмон  диёрларида  хам  камдан кам  буладиган  Куръон мусобакаси 2018 булиб  утган  эди .  Уни  давомли  шаклида  эса  Хадис илми буйича  мусобака  утказилди .   Улардан   сунгра  Мохи  Рамазон  бошланганда  Узбекстон  эстрада  хонандаларини  бир  биридан  чиройли  исломий  саловотлар  нашидаларини эшитдик.  Эндиги  хушхабар  эса  орзикиб  кутган  Ислом цивилизацияси марказига етиб  келди .  Хамамизга   маълум  булган  саховатли   инсонлардан  бири  Алишер ака Усмонов  хомийлигида  ва  мухтарам юртбошимиз   иштирокида Ислом цивилизация  марказига   тамал  тоши  куйилди.  Оллох  уларни   килаётган  ишларига  ривож  берсин   Юртимизда  шу  масканларда  дунёга машхур  кори  ака  ука ва  опа  сингилларимиз  Узбекистон  диёрини  оламга  2 бор   билдириб  куйсинлар Улардан  Ал - Бухорий .Ал -Термизий. Аз - Замахшарий .Бурхониддин  Маргилоний. Ал -Нсафий.ларга  ухшаган  буюк  олимларни  ва  Яссавий. Накшбандий .Ромитоний.боболаримизга  ухшаган  тасавуф  илми  намояндаларини  чикарсин   


Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилдиДавлатимиз раҳбари ўтган йили 1 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, мазкур марказ қурилиши, мақсад ва вазифалари юзасидан кўрсатмалар берган эди. Шу асосда мазкур қадимий мажмуа ёнидан ўн гектарга яқин жой ажратилди. Лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳудуд қурилишга тайёрланди. 
15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. 
Давлатимиз раҳбари тадбирга йиғилган диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. 
Бу марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади, деди Президент.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритадиган ушбу марказнинг асосий ғояси  аждодларимизнинг ислом дини ривожига улкан ҳиссасини тарғиб этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир. Шу мақсадда бу ерда музей ташкил этилади, илмий фаолият йўлга қўйилади. Ватанимиздан етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизациядаги ўрни тадқиқ этилади. Уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатлари кенг тарғиб қилинади. Мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳияти чуқур очиб берилади.
Марказ биноси юртимиздаги қадимий мадрасалар кўринишида, гумбазли қилиб қурилади. Кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар, конференция зали, хизмат хоналари ва бошқа объектларни ўз ичига олади.
Биз шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз,  бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари. 
Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини яратиш, адашганларни авф этиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Заложен первый камень Центра исламской цивилизации


Президент Шавкат Мирзиёев 15 июня - в день празднования Рамазан хайита - посетил участок строительства Центра исламской цивилизации.
Глава нашего государства 1 сентября прошлого года посетил комплекс Хазрати Имама в столице, где дал указания касательно строительства, целей и задач данного центра. Рядом с комплексом был выделен участок площадью около 10 гектаров. Разработан проект, площадка подготовлена к строительству. 
Шавкат Мирзиёев 15 июня заложил символический краеугольный камень в фундамент здания Центра исламской цивилизации. 
Глава нашего государства поздравил собравшихся на мероприятие религиозных деятелей, а также всех наших соотечественников с Рамазан хайитом, отметил глубокую символичность начала строительства данного центра в этот светлый праздник.  
Цель возведения этого центра заключается в изучении просвещенного ислама, доведении великого наследия наших предков до нашего народа, международной общественности. Даст бог, все наши усилия помогут воспитанию молодежи, развитию науки и культуры, укреплению мира и спокойствия, сказал Президент.
Главная идея центра, который будет действовать при Кабинете Министров Республики Узбекистан, - бороться против невежества просвещением, пропагандируя наследие наших великих предков, внесших огромный вклад в развитие исламской культуры.
С этой целью здесь будет налажена научно-исследовательская работа, организован музей. Предусмотрено изучать роль ученых и мыслителей в истории цивилизации, широко пропагандировать их научный и духовный подвиг, высокие человеческие качества, глубоко раскрыть гуманистическую суть творчества классиков литературы и мастеров искусства.
Здание центра будет возведено в традициях национального зодчества, в виде мечети с куполом. Комплекс будет включать в себя библиотеку, информационно-ресурсный центр, научные кафедры, конференц-зал, служебные помещения и другие объекты.
Будучи обладателями такого великого наследия, мы отстали в науке. Сегодняшние наши инициативы, начинания признаются всеми мусульманскими странами. Теперь необходимо быть достойными этого и подавать пример в учености и просвещенности, сказал глава нашего государства. 
Даны рекомендации по укреплению обстановки взаимного уважения и заботы в нашем обществе, помилованию тех, кто по неведению сбился с правильного пути, повышению квалификации имам-хатибов, усилению внимания воспитанию молодежи.


http://www.president.uz/ru
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
16.04.2018 й.
N ПФ-5416



ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲА
ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бириҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда.
Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғибқилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:

1. Қуйидагилар диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
"жаҳолатга қарши маърифат" улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалийқадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш;
ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш;
динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш;
жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш;
жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш;
диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
глобаллашув шароитида жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ахборот-таҳлилий фаолиятни кучайтириш;
диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш.

2. Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тузилмасида 15 та штат бирлигидан иборат Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.
Марказ Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муассислигидаги Қуръон илмлари,ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон ислом академиясининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"гиқарорининг 14-бандида белгиланган имтиёзлар Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳам татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилсин.

5. Ўзбекистон халқаро ислом академияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган Малака ошириш маркази ташкил этилиши инобатга олинсин.
Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида имом-хатиблар, имом ноиблари, диний соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, олий ва ўрта таълим муассасаларининг соҳага тегишли педагог кадрлари қайта тайёргарликдан ўтади ва малака оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилсин.

6. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги "Зиё" медиа маркази мамлакатимизда диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилувчи, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма сифатида шакллантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда "Зиё" медиа маркази ишини самарали ташкил этиш мақсадида уни алоқа воситалари, кенгқамровли Интернет тармоғи, замонавий телестудия, телевизион ускуналар жамланмаси, компьютер техникалари, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
"Зиё" медиа маркази 2021 йилнинг 1 майига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий телестудия ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, шунингдек, бошқа моддий-техника ресурсларини олиб кириш учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгилангани инобатга олинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабулқилсин.

8. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши мазкур фондни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида "Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги, 2-иловага мувофиқ ушбу жамоат фондининг Васийлик кенгаши таркиби маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
"Вақф" хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги қайд этилсин:
фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;
масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;
диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;
юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддатда "Вақф" хайрия жамоат фондининг молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш, фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари сифатида тушадиган маблағлар Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиши, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган (шу жумладан, Интернет тармоғи орқали онлайн кузатиш имкониятини яратган) ҳолда маблағларнинг тушиши ва сарфланишида тўлиқшаффофликни таъминлаш бўйича амалий кўмак берсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда уч ой муддатда республикадаги барча муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни ўрганиб чиқсин ҳамда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 июлга қадар ўрганиш натижалари асосида муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни "Вақф" хайрия жамоат фондига фойдаланиш учун ижарага бериш ҳуқуқи билан бириктириб беришни назарда тутувчи қарорни қабул қилсин.
Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар моддий маданий мерос объектлари ҳисобланади ҳамда уларнинг талаб даражасида муҳофаза қилиниши устидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан давлат назорати ўрнатилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Вақф" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ушбу идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда:
фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан имом-хатибларга ойлик иш ҳақи тўлаш;
фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш;
кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмасига асосан идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотлар ходимларига хизмат уй-жойлари ва уларга сотиб олиб бериш учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларнинг ажратилишини таъминласин.

11. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ишловчи:
ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларга ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Марказ ходимларига - 4 баравар) миқдорда қўлланилади;
пенсионерларга уларнинг ушбу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда пенсиялари тўлиқ тўланади.
Мазкур банднинг учинчи хатбошиси барча диний-маърифий ташкилотлар ходимларига татбиқ этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академияси, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва кенг жамоатчиликнинг ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида "Имом Бухорий" давлат мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Адлия вазирлиги билан биргаликда диний-маърифий соҳада намунали фаолият юритаётган, ижтимоий-маънавий ишларда алоҳида ўрнак кўрсатаётган соҳа вакилларини рағбатлантириш, шу жумладан давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиб борсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита:
бир ҳафта муддатда қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва унинг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Р.Т. Камилов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018 йил 16 апрелдаги
ПФ-5416-сон Фармонига
1-ИЛОВА


Диний-маърифий соҳа фаолиятини
тубдантакомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ



              
Т/р
Тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар


I. ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.
Диний-маърифий соҳага оид қонунҳужжатларини хатловдан ўтказиш, таҳлилқилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
1. Хатлов ва таҳлил ўтказиш, унинг натижалари асосидақонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
2018 йил май
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ДИҚ
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2018 йил апрель
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ДИҚ
3.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солувчи Ҳукуматқарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил эгиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2018 йил июнь
ДИҚ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ТИВ (А. Камилов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

II. ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш вақўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингқарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳташкил этиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиш.
2018 йил апрель
ДИҚ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ТИВ (А. Камилов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
1.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2018 йил июнь
ДИҚ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ЎМИ (У. Алимов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
6.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилиш.
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғиниқабул қилиш.
2018 йил апрель
УМИ (У. Алимов),
ДИҚ,
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)

2. Махсус курсларни ташкил қилиш.

Доимий равишда
7.
Умумтаълим мактабларида "Дунё динлари тарихи", ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида "Диншунослик" ва "Диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари" фанларининг ўқув дастурлари ва дарсликларини, малакали кадрлар билан таъминланганлигини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Таълим муассасаларида кўрсатиб ўтилган фанларнинг ўқитилишини, малакали кадрлар хамда дарсликлар, ўқувқўлланмалари, диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик фаолиятига қарши курашиш бўйича кўргазмали ва медиаматериаллар билан таъминланганини ўрганиш.

3. Ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида мазкур ўқув фанларининг ўқитилишини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.
2018 йил май
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Халқ таълими вазирлиги
(У. Иноятов), Молия вазирлиги
(А. Хайдаров), ДИҚ,
ЎМИ (У. Алимов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
8.
Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуниниўрганишга бағишланган "Ахборот соати" ва "Маънавият кунлари"ни ўтказиш ишларини янада такомиллаштириш.
1. Қонун ҳужжатларини ўрганишга бағишланган "Ахборот соати" ва "Маънавият кунлари"ни ўтказиш бўйича услубийқўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2. Олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирларининг кўрсатиб ўтилган тадбирларни ўқув дастурига киритиш бўйича буйруқларини чиқариш.

3. "Ахборот соати" ва "Маънавият кунлари"ни ўтказиш бўйича синф раҳбарлари ва ўқитувчилар учун семинар-тренинглар ташкил этиш.
Алоҳида режа асосида
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Халқ таълими вазирлиги
(У. Иноятов), ДИҚ
Маънавият ва маърифат
маркази (А. Кодиров)

III. ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК, КОНФЕССИЯЛАРАРО ВА

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА
ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
9.
Нуфузли имом-хатиблар, машҳур спортчилар, маданият арбоблари ва зиёлилар иштирокида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга бағишланган ижтимоий роликлар намойишини ташкил қилиш.
1. Ижодий гуруҳларни ташкил этиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Роликларни тайёрлашда жамоат ва дин арбоблари, зиёлиларнинг иштирокини таъминлаш.

3. Роликларни телевидениеда қулай эфир вақтида, кинотеатрларда сеансдан аввал намойиш этиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.
2018 йил апрель


Доимий
равишда
ДИҚ, Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги (Ш. Исроилов), Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев),
"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), МТРК (А. Ходжаев),
ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов),
ЎМИ (У. Алимов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
10.
Диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, буюк аждодларимизнинг илмий мероси ва ислом динининг асл моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган аудиовизуал материаллар (электрон китоблар, нашрлар, олимларнинг шарҳи бўлган видеороликлар)ни комплекс ишлаб чиқиш, шунингдек, уяли телефонларда ва Интернетнинг илғор ижтимоий тармоқларида бепул юклаб олиш ва фойдаланиш механизмларини жорий этиш.
1. Идоралараро режаларни ишлаб чиқиш.
2018 йил апрель
ТИВ (А. Камилов),
ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов),
МТРК (А. Ходжаев), АТКР
вазирлиги (А. Ахмедходжаев),
ЎзМАА (Л. Тангриев)

2. Аудиовизуал материалларни комплекс ишлаб чиқиш.


3. Материалларни нашр этиш ва тарқатиш.

2018 йил давомида
11.
Ўзбекистоннинг диний-маърифий ҳаёти ҳақида Википедия интернет- энциклопедиясидаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда Мовароуннаҳр уламолари ҳаёти ва ижодиҳақидаги материалларни тарқатиш.
1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш, тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Материалларни тайёрлаш ва уларни Википедияга ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида жойлаштириш.

3. Жойлаштирилган материалларни янгилаб бориш.
Доимий равишда
Ислом цивилизацияси маркази
(Ш. Миноваров), Ўзбекистон
халқаро ислом академияси,
Имом Бухорий ХИТМ
(Ш. Зиёдов), Имом Термизий
ХИТМ (У. Уватов), АТКР
вазирлиги (А. Ахмедходжиев),
ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов)


IV. МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ

АСРАБ-АВАЙЛАШ, ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ УЧУН ШАРОИТЛАР
ЯРАТИШГА ОИД ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
12.
Диний ибодатни адо этиш учун кулай шароитларни яратиш, мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида жамоат жойларида замонавий талабларга жавоб берадиган санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар) ва таҳоратхоналар қурилишини таъминлаш. Бунда катта магистрал йўлларнинг бўйида давлат-хусусий шериклик асосида ибодат қилувчилар учун тегишли инфратузилмани шакллантириш.
1. Жамоат жойларидаги санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар) аҳволини, таҳоратхоналарга бўлган эҳтиёжни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.
2018 йил апрель
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Туризмни ривожлан гириш давлат
қўмитаси (А. Абдуҳакимов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шадманов), Қурилиш
вазирлиги (Б. Закиров), ДИҚ,
Автомобиль йўллари давлат
қўмитаси (А. Абдувалиев),
ЎМИ (У. Алимов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан иш режа лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил май

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан комплекс иш режани тасдиқлаш, мавжуд санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар)нинг аҳволини яхшилаш, уларни таъмирлаш, қайта қуриш.

2018 йил сентябрь

4. Амалга оширилган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

2018 йил сентябрь

5. Қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, санитария-гигиена узелларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил июль
13.
Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда "Ҳалол" стандарти ва бошқа динларга тааллуқли стандартлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ходимларини ўқитиш, тайёрлаш бўйича ўқув курслари ва амалий семинарларни ташкил этиш.
1. Уқув-курслари ва амалий семинарларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва унинг иш режасини тасдиқлаш.

2. Ўқув-курслари ва амалий семинарларнинг концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Ўқув-курслари ва амалий семинарларни ҳудудлар кесимида ўтказиш.
Алоҳида режа асосида
"Ўзстандарт" агентлиги
(А. Каримов), ДИҚ, ЎМИ
(У. Алимов), Ўзбекистон халқаро
ислом академияси,
Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси
(А. Абдуҳакимов)
14.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини қабулқилиш.
1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2. Комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. Комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш.
2018 йил апрель-май
ЎМИ (У. Алимов),
ДИҚҲисоб палатаси
(М. Икрамов), Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов), Марказий банк
(М. Нурмуратов),
АТКР вазирлиги
(А. Ахмедходжаев), Молия
вазирлиги (А. Хайдаров)
15.
Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электрон турникет тизимини ўрнатиш.
1. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни аниқлаш, рўйхатини тузиш.

2. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга электрон турникет тизимини ўрнатиш.
Алоҳида режа асосида
ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов),
ИИВ (П. Бобожонов)

V. ЎЗБЕКИСТОНДА КОНФЕССИЯЛАРАРО ВА МИЛЛАТЛАРАРО

ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ
ИШЛАРНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ
16.
Ўзбекистонда динлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги тажрибани халқаро майдонда кенг тарғибқилиш, бу борадаги илмий-ижодий фаолиятга кўмаклашиш.
1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Жамоат ва диний ташкилотлар ходимларининг республикада конфессиялараро ҳамкорлик ва бағрикенглик тарғиботи бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш учун хорижий сафарларини ташкил этиш.

3. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мамлакатимизда экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, динлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларҳақидаги материалларни, жумладан аудиовизуал материалларни хорижий ОАВларида ёритиш учун тақдим этиб бориш.

4. Давлат, жамоат ва диний ташкилотлар веб-сайтлари, ижтимоий тармоқларда виждон эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидақилинаётган ижобий ишларни кенг тарғиб этиш.
2018 йил май

Алоҳида режа асосида
ДИҚ, ТИВ (А. Камилов),
СМТИ (В. Норов), ЎМИ
(У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси,
Ислом цивилизацияси маркази
(Ш. Миноваров), Имом Бухорий ХИТМ (Ш. Зиёдов),
Имом Термизий ХИТМ
(У. Уватов)
17.
Хорижий ОАВда Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, шунингдек, виждон эркинлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар ҳақидаги кўрсатув ва роликлар намойишини ташкил этиш.
1. Ўзбекистон МТРКнинг хорижий давлатларнинг энг оммабоп телерадиоканаллари билан ҳамкорлигини ўрнатиш.
2018 йил май
МТРК (А. Ходжаев),
ТИВ (А. Камилов),
ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов),
ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов),
Ўзбекистон халқаро ислом
академияси

2. Хорижий ОАВга тақдим этиш учун кўрсатув, ролик ва бошқа материалларни тайёрлаш.

3. Материалларни намойиш этиш ва ОАВ ҳамда Интернет тармоғида ёритиб бориш.

Алоҳида режа асосида
         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 апрелдаги
ПФ-5416-сон Фармонига
2-ИЛОВА


"Вақф" хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
  
1. Алимов У.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Васийлик кенгаши раиси
2. Лавозими бўйича
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари
3. Икрамов М.
-
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси
4. Каримов А.
-
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
5. Лавозими бўйича
-
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори
6. Миноваров Ш.
-
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори
7. Ғофуров У.
-
Тошкент ислом институти ректори
8. Юлдашходжаев Ҳ.
-
Мир Араб олий мадрасаси ректори
9. Муҳаммад Содик И.
-
"Ҳилол нашр" нашриёт-матбаа корхонаси таъсисчиси
10. Хамидов М.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходими, Васийлик кенгаши масъул котиби
11.
-
Ўзбекистон Республикаси фуқароси*
12.
-
Ўзбекистон Республикаси фуқароси*
13.
-
Ўзбекистон Республикаси фуқароси*
      
Изоҳ:
*) Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказиладиган онлайн сўров натижасига кўра аниқланади.

Васийлик кенгашининг аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган (сайланган) ёки уларнинг вазифаларини бажариш юклатилган шахслар киритилади.


"Халқ сўзи", 2018 йил 17 апрель

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 18 апрель