Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

четверг, 28 февраля 2019 г.

АЛИЖОН ҚОРИ ФАЙЗУЛЛОҲ МАХДУМ ЎҒЛИ



Бисмиллахир Роҳманир-Роҳийм Қиёмат кунигача Қуръони Каримни сақлашни Ӯз зиммасига олиб, бандаларига каломини тартил билан тиловат қилишга буюрган Аллоҳ таолога битмас- туганмас ҳамду санолар бўлсин. "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни таълим олиб, таълим берганларингиздир", деган суюкли Набийимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг оила аъзолари ва асҳоблари ва ҳамда уларга эргашганларга саловот ва саломлар бўлсин. Қуръони Каримни тажвид ва тартил билан ӯқишимизга устозлик қилган барча аҳли илмлардан Аллоҳ таолонинг Ӯзи рози бӯлсин. Алижон қори асли Ӯзбекистоннинг Жиззах вилоятида туғилганлар. Йигирма икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида Қуръон таълимини олиб, таълим бериш йўлида юриб, шу билан биргаликда, кўпгина шайхларидан Қуръон таълимини олиб, Пайғамбар алайҳиссаломдан етиб келган ўн хил қироат соҳиби даражасига эришганлар.                                                                                                                                                                                                                                                                                         АЛИЖОН ҚОРИ ФАЙЗУЛЛОҲ МАХДУМ ЎҒЛИ.

Ҳайдаров Алижон Файзуллаевич 1976.06.16  Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Бойларовул қишлоғида таваллуд топган.
1983-йил Бойларовул қишлоғида ўрта таълим мактабига кириб, шу мактабни 1991-йилда тамомлаган. 
1995-йилда Ўзбекистон Мусулмонлари Диний идораси томонидан Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар Университетига илк бора ўқишга юборилган.
  1996-йилда Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиб ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси чиқарган 478-чи фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Диний қумита томонидан Ал-Азҳар Университетига ўқишини давом эттириш учун 1997-йилда қайта юборилган. 
1998-йил Ал-Азҳарнинг Эъдодия бўлимини тамомлаган.
 2001-йилда Ал-Азҳарнинг Санавия бўлимини тамомлаган . 
2002-йилдан 2007-йилгача Ал-Азҳар Университетининг Шариат ва Қонун Куллиётининг Шариати Исломия қисмини тамомлаган . 
2008-йилдан 2012-йилгача Аҳмад Ийсо Ал-Маъсоровий номидаги Улумулқуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида ўқиб, хозирда Ал-Азҳар Университетининг Даъват бўлимида 4-курс талабаси.

 Қуръони Карим ва қироат илмидан таҳсил олган устозлари ва ютуқлари: 
- 10 та қироат соҳиби, Шариъат ва Қонун илмлари бўйича доктор, профессор Аллома Шайх Аббос Ал-Мисрийга Шотибия йўлидан имом Осимнинг Шўъба ва Ҳафс ривоятларидан ўқиган . 
- 10 та қироат соҳиби, доктор Аллома Шайх Муҳаммад Аббос Ал-Мисрийга Шотибия йўлидан имом Осимнинг Шўъба ва Ҳафс ривоятларидан ўқишлик билан биргаликда Тоййиба йўлидан имом Осимнинг Шўъба ривоятини ҳам ўқиган. 
- 10 та суғро ва кубро қироатлари соҳиби Шайх Али Шуъайб Шарқовийга Шотибия       йўлидан 10 та қироат суғродан ва Тоййибату Ан-Нашр йўлидан Асҳобу Ал-сила ва Ал-коср қироатларини ўқиган . 
- 10 та суғро ва кубро қироатлари соҳиби Шайх Муҳаммад Имом Ал-Шофийга Шотибия йўлидан имом Осимнинг Хафс ривояти ва ҳамда имом Нофийнинг Қолун ривоятларидан ўқиган. 
- 7 та қироат соҳиби Шайх Аҳмад Саййид Қилинийга Тоййибату Ан-Нашр йўлидан имом Осимнинг Ҳафс ривоятидан Қаср Ал-мунфасил йўлидан ўқиган. 
- 10 та суғро қироат соҳиби Шайх Набил бин Абдулқодир Ал-Доғфали Ал-Жазоирийга Шотибия йўлидан имом Осимнинг Ҳафс ривоятидан тавоссуту Ал-мунфасил йўлидан ўқиган. 
 Тажвид илми матнларидан қуйидаги устозлардан ижозат олган: 
 -Шайх Самий Маҳмуд Шаҳаза Ал-Файюмидан матну Ал-Жазарий ва матну Туҳфату Ал-атфал назмларидан ижозат олган. 
 -Шайх  Аҳмад Саййид Ал-қилинийдан матну Туфҳату Ал-атфал назмидан ижозат олган . 
-Шайх Аллома  Али Муҳаммад Тавфиқ Ал-Наҳҳас хазратларидан матну Ал-Жазария ва матну Туҳфату Ал-атфал ва шунингдек ҳадис илмидан Ал-ҳадис Ал-аввалия , Ал-ҳадис Ал-муттасил би Ал-мисриййин, Азкар Ал-собоҳ ва Ал-масаа зикрларидан ҳам ижозат олган . 
 Дунёдаги машхур буюк кироат Алломаларидан қуйидаги зотларга Қуръони Каримдан табаррукона, ихтиборон (имтиҳон суратида) ўқиб берган:
- Жидда шаҳрида, ҳозирги даврнинг Имом Жазарийси деб аталган доктор Аллома Шайх Айман Рушдий Сувайд Хазратларига. 
-Мадинайи Мунавварада Аллома Шайх Устоз Муҳаммад Тамим Ал-Зўбий Хазратларига. 
-Мисрдаги Жиза вилоятида Аллома Шайх Абдулфаттаҳ Ал-Мадкур Хазратларига. 
-Мисрдаги Қоҳира шаҳрида Аллома Шайх доктор Али Муҳаммад Тавфиқ Ал-Наҳҳас Хазратларига.

Комментариев нет:

Отправить комментарий