Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

воскресенье, 2 декабря 2018 г.

Аччиқ_ҳақиқатлар Тушунарсиз ҳолатлар.

#аччиқ_ҳақиқатлар

Тушунарсиз ҳолатлар.

1. Оилали эркак-аёллар бегона эркак-аёлларга ўз жуфтлари устидан “Эрим романтикмас”, “Хотиним менга беэътибор” деб шикоят қиладилар ва шу асоссиз баҳонани орқасидан ўз жуфтларига хиёнат қилиб, ўзларини эса пок, айбсиз деб даъво қиладилар. “Нега эрингга хиёнат қилдинг?” деб сўрасангиз, “Мен у одам билан шунчаки дўстона мулоқот қилдим, холос” дейди.

2. Қизлар ўз ҳаётларининг гуллаган даврида интернет орқали бегона йигитларга шундай расмларини юборадиларки, у расмлардан ҳатто ҳайвонлар ҳам уялади.

3. Йигитлар узундан узун қимматли вақтларини компютер ёки телефон экрани қаршисида совуриб, у саҳифадан бу саҳифага ўтиб, бегона қизларни алдаб, бошини айлантириб, шундай калака қиладиларки, уларга ҳам бир кун қиёмат келади.

4. Ота-оналар фарзандларининг яхши еб-ичишига ва яхши кийинишига қаттиқ эътибор қаратадилар-у, аммо уларга ахлоқ-одоб ва динни ўргатишни унутадилар.

5. Турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар ўз хизматларини маош озлигини баҳона қилиб фидокорлик ва ихлос билан бажармайдилар. Улар Аллоҳ ҳалол ризққа барака бериб, ҳаром ризқнинг баракасини ўчириши унутадилар.

6. Йигит ва қизлар қимматли вақтларини ҳамда гулдек умрларини истироҳат боғларида ва турли дўконларда мақсадсиз изғиш билан совуриб юборадилар. Ибодатга эса вақтлари етишмайди. Ишлари кўп.

7. Йигит ва қизлар бутун қалб қўрлари билан қўшиқларни тинглашади. Агар Аллоҳнинг Каломини тинглайдиган бўлсалар, юраклари сиқилади. Улар билишмайдики, ҳалол билан ҳаром ҳеч қачон бир қалбда жамлана олмайди.

8. Лаззатли ва ёқимли нарсаларни ўзимиз учун сотиб олишга пулимизни аямаймиз. Аммо Аллоҳнинг уйларидаги эҳсон қутисига пул солиш ёки бирор фақирга садақа қилиш учун ҳамёнимизни кавлаб, эски 200 сўм, 500 сўмни қидирамиз.

9. Рамазонда ўзимизни тийиб, очлик ва чанқоқликка сабр қиламиз. Бироқ улуғ ойнинг кундузларини кино ва сериаллар кўриш, ифторлик вақтигача ухлаш билан ўтказамиз.

10. Сахарликдан ухлаб қолмаслик учун будилник вақтини тайёрлаб қўямиз. Аммо сахарликдан кейин бомдод намозини ўқиб, Аллоҳ билан учрашишга будилникни қўйишни унутамиз.

11. Бир-биримизни сўкамиз, ҳақорат қиламиз, обрўларимизга тил теккизамиз. Аллоҳ таолонинг “У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир” (Қоф, 18) оятини унутамиз.

12. Кўпчилигимизда бир-иккитадан автоулов бор. Кўчалардан машиналар кўплигидан юролмай ҳам қоляпмиз. Аммо ўша автоуловларга ўтирганимизда, Аллоҳнинг “Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик” (Зухруф, 13) оятини унутиб қўямиз.

13. Айрим эркаклар ўз аёлларини ва қизларини кўчаларда, одамлар орасида ёнларида олиб юрадилар. Аммо улар ўша аёлларининг аврат жойларини очиб юришларига, юпқа ва тор кийим кийишларига индамайдилар. Уларни қизғонмайдилар, ҳамиятлари жунбушга келмайди, эркаклик ғурурлари ишга тушмайди. Бу гапни ўзларига айтсангиз, “Биз зиёли оиламиз”, “Биз маданиятли оиламиз”, “Биз эркин оиламиз” деб даъво қиладилар. Аслида ҳаё, иффат, ҳамият, ор-номус ҳақиқий маданият эканини билмайдилар ёки билсалар ҳам, ўзларини билмагандек тутадилар.



Комментариев нет:

Отправить комментарий