Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

среда, 31 октября 2018 г.

Глобальные университеты предлагают религиозные комнаты  

В дополнение к религиозным клубам, потенциальные иностранные студенты могут проверить, есть ли в зарубежных университетах комнаты для молитв.
не определено
В апреле 2016 года университет Рикки в Японии добавил молитвенную комнату для мусульманских студентов. (Университет Риккио)
Когда индонезийская аспирантка Нила Пурванти, которая является мусульманином, хочет исполнить свои пять ежедневных молитв, она направляется в молитвенную комнату на кампусе в Университет Риккио в Японии . Университет открыл комнату в апреле 2016 года для всех студентов, в особенности для мусульманских иностранных студентов.

понедельник, 29 октября 2018 г.

Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни»

Агар таржима қилсанг, сени ўлдирамиз!

Шайх Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» китоби аҳли илмлар орасида анча машҳур. Мен шу китобни ўқигач мазҳабсизликдан тавба қилдим, дея эътироф қилган бир неча уламоларни биламан. Ҳақиқатда, бу китоб кўплаб кишиларнинг тавбасига сабаб бўлган. Сабаб бўлишда давом этмоқда. Бу китоб мени салафийликдан сақлаб қолган, деган эди менга Араб мамлакатларидан бирининг бош муфтийси.
Шайх Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг Европадаги шогирдларидан бири айтади: мен ушбу китобни инглиз тилига таржима қилиш ниятимни одамларга айтган эдим. Уйимга мазҳабсизлар келишди. Агар таржима қилсанг сени ўлдирамиз, деб таҳдид қилишди.
Қаранг, бу китоб шу даражада муҳимки, таржима қиламан дегани учун ўлдирамиз деб таҳдид қилишмоқда.
Ушбу китоб ҳар бир толиби илм ўқиши керак бўлган китоблардан. Агар мазҳаб, фиқҳ ва фуқаҳолар йўллари борасида шубҳа бўлса, ушбу китобда мукаммал жавобни топасиз. Бу китобни керак бўлса, талабалар билан дарс сифатида ўқитилиши жуда ҳам фойдалидир.
Агар дўстларингиз орасида ҳанафий мазҳабига нисбатан шубҳа билан қарайдиганлар бўлса, ўзини имом деб ижтиҳодни даво қиладиганларнинг эргашувчилари бўлса, фиқҳдаги хилма хилликни тушина олмай юрганлар бўлса, ушбу китобни ҳадия қилинг. Ажаб эмас, дўстингиз ҳам кўплаб саволларига жавоб топар. Ажаб эмас, унга ҳам тавба қилиш насиб бўлар.
****
Араб тилини биладиганлар китобнинг охирги нусхасининг ўзидан ўқишларини тавсия қиламан: https://archive.org/details/WAQ121417
Араб тилини билмаган ўқувчиларимиз китобнинг таржимасини ўқисинлар. Ҳазрат Шайх роҳимаҳуллоҳ китобни ўзларига хос гўзал услубларида таржима қилишган экан: https://bit.ly/2RlWHSV
https://youtu.be/QHSiWTJ7Y94
1-2 ичида ушбу китобга аталган кўрсатувни кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/channel/UCS-5zNi0XNr-E99EePwN7tQ/featured
Китобни ўқишга вақт топа олмаган аҳли илмлар ушбу линк орқали эшитишлари ҳам мумкин: https://youtu.be/qVDamdQG7xs

WAQ121417 : Free Download, Borrow, and Streaming : Internet Archive

понедельник, 1 октября 2018 г.

Аллома Муҳаммад Аввома ҳазратларининг юртимизга ташрифи



Шайх Муҳаммад Аввома Ҳафизаҳуллоҳ тадқиқот, таҳқиқ ва таълиқ масаласида беназир

Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари юртимизда меҳмон бўлиб турибди. 
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, муҳаддис шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома 1940 йил 1 январда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида туғилди. Аллома асосий илм таҳсилидан аввал шайх Муҳаммад Салқиний раҳимаҳуллоҳнинг дарс ҳалқаларига қатнашар эди.
Сўнгра фазилатли аллома, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратларидан таълим ола бошлади. 1957 йилдан эса аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳдан ҳам дарс ола бошлади.
Ушбу икки улуғ алломалар Муҳаммад Аввоманинг асосий устозлари бўлиб, У ушбу икки зотнинг хос ва энг илғор шогирдига айланди.
1962 йил Ислом шариати куллиётига ўқишга кириб, 1967 йил ўқишни тамомлагач, устозлари шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратлари тавсиясига кўра Шаъбония мадрасасида дарс бера бошлади. Шу йилнинг ўзида уни ушбу мадрасага муаллим ва кутубхона бошлиғи қилиб тайинлашди. 1979 йил Суриядан кетгунига қадар ушбу мадрасада таълим бериб, баъзи вақтларда ушбу мадрасани бошқарди.
Аллома Мисрга сафар қилиб, у ерда кўплаб катта алломалар билан учрашди. Улар ичида: Шайх Аҳмад ибн Сиддиқ Ғуморий, шайх Абдуллоҳ ибн Сиддиқ Ғуморий, шайх Абдулваҳҳоб Абдуллатиф, шайх Муҳаммад Абу Заҳра раҳимаҳумуллоҳлар ҳам бор эди.
Муҳаммад Аввома ҳазратлари жуда закий фаҳм ва ўткир тафаккурга эга бўлиб, Ҳалаб аҳли уни бу хислатларини муносиб қадрлаб, икки буюк аллома устозлари қаторида кўришар эди.
Ёш йигитлик давриданоқ, шайх “Рауд” масжидига устозликка тайинланган бўлиб, бу масжид ўша вақтда илм маркази ҳисобланарди.
Муҳаммад Аввома ҳазратларининг устози, аллома, шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ у ҳақида шундай деган: “Муҳаммад Аввома менинг кечаги кунлардаги шогирдим ва бугунги кундаги дўстимдир”. Катта аллома зот, шогирдининг илмини муносиб қадрлаб, “Муҳаммад Аввома – буюк олим ва тадқиқотчидир”, деган эди.
Шайх Муҳаммад Аввома 1980 йил Мадинаи мунавварага кўчиб ўтди. У ердаги Ислом университетига жойлашиб, “Пайғамбар алайҳиссалом суннатлари ва сийратлари” номли бўлим очди.
Муҳаммад Аввоманинг биринчи таҳқиқи “Иттиҳофул муҳра” китобига бағишланган эди. У 1986 йил Ислом тарихи куллиётига асос солди. 12 йил мобайнида “Дорул қибла” нашриётида ҳам ишлади.
Аллома дақиқ услуб ва кенг қамровли фикрга эга бўлиб, унинг “Асар ал-ҳадис аш-шариф фий ихтилоф ал-аимма ал-фуқаҳо” ва “Адабул ихтилоф фий масоил ал-илм ваддийн” китоблари бу хислатларини тасдиқлайди.
Алломанинг жарҳ ва таъдилга оид фикрлари кенг қамровли ва ажиб мисоллардан иборатдир.
Аллома тадқиқот, таҳқиқ ва таълиқ масаласида беназирлардан бўлиб, шайх Муҳаммад Саид Тантовий раҳимаҳуллоҳ у ҳақида “Оламда тадқиқот бўйича бирон бир кишини Муҳаммад Аввомадан илмлироқ эканини билмайман”, деб бежизга айтмаган эди.
Алломанинг “Асар ал-ҳадис аш-шариф фий ихтилоф ал-аимма ал-фуқаҳо”, “Адаб ал-ихтилоф фий масоил ал-илм вад-дин” номли асарлари бир неча тилларга таржима қилиниб, Исломий ўқув юртларида дарслик сифатида ўқитилади.
Алломанинг асарлари
Муснаду Умар ибн Абдулазиз. Аллома ушбу китобнинг ҳадисларини шарҳлаб, унинг ривоятларини мукаммаллаштириб, ҳадисларнинг ровийларни ёзган.
Ал-Ансоб лис-Самъоний. Ушбу асарнинг бир қисмини шарҳ қилган.
Тақриб ат-Таҳзиб. Ҳофиз ибн Ҳажар китоби таҳқиқи.
Ал-Кошиф лиз-Заҳабий.
Мажолису ибн Носириддин ад-Димашқий.
Мин сиҳоҳ ал-ҳадис ал-қудсийя.
Ал-мухтор мин фароид ан-нуқул вал-ахбор.
Ал-қавл ал-бадиъ фис-солати алал ҳабиб аш-шафиъ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Шарҳу Сунан Абу Довуд. Таҳқиқ ва таълиқ қилган.
Шамоили Муҳаммадийя. Имом Термизийнинг китоблари таҳқиқи.
Мусоннаф ибн Аби Шайба. Таҳқиқ ва тахриж ва нассларини қувватлаган. Ушбу асар ўн олти йиллик меҳнат самарасидир.
Диросату ҳадисийя.
Хутувот ал-манҳажийя.
Ривоя ал-ҳадис аш-шариф билмаъно.
Маолим ал-иршодийя лисаноъа толиб илм.
Ҳужжияту афъоли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам усулийян ва ҳадисийя.
Тадриб ар-ровий. Таҳқиқ.
Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларини Ўз паноҳида асрасин!
Суннатуллоҳ Абдулбосит
Тошкент вилояти Собирхон ота жоме 
масжиди имом-хатиби