Уялманг азизлар тақдирингиздан,
Моддий ахволингиз,хаётингиздан,
Аслида уялинг енг ёмонидан
Маънавий қашшоқлик, риёкорликдан.
Узингда бор қилиб корсатма, йоқ нарсаларни
Топгайсан харакат ила мол-у мулкни хам,
Ахлоқ-муомала ила кадр- қийматни
Кутарилгай шу билан инсон хурмати.
Адашиб қилмагин Аллохга куфр
Тилингда қил доим Аллохни Зикр
Жаннатга у инсон кирмагай асло
Заррача булса хам қалбида кибр
Хеч хам тақдирингдан ношукур булма
Ундан кура шукр қил тириклигинга,
Қүлингда имкону ризқ борлигига ,
Шу ризқинг Аллохдан еканлигига.
Аслида уялсин <Уша> одамлар:
Бировни камситиб айбин айтганлар
Сунгра узи ноумид булиб,
Тоат ибодатдан юзин бурганлар.
Уялсин йиғласин кунгил ва вақтин
Бехуда ишларга бериб қуйганлар,
Уялсин кучага пулларин сарфлаб
Уйида оиласин оч қолдирганлар.
Аслида уялсин<Уша> одамлар:
Уялсин нафсига руъжу қуйганлар
Охиратни севмай дунёни севиб,
Хатто дуо хам қилмай қүйганлар.
Уялсин ғийбатга эшик очганлар,
Мол давлатни деб бахил булганлар
Берилган ваъдага вафо қилмасдан
Кимдан яралганин унутиб қуйганлар
Уйлаб кур биз нима учун
Гунохга кетамиз хеч уйламасдан?
Бор вақтимиз хам бекорга кетар
Хатто бир яхшилик хам қилмаймиз нечун?
Уйлаб кур нима иш қилаётганинг
Уйламай ғийбатлар қилаётганинг
Хатто узингни, нафсингни уйлаб
Яратганни унутиб қуяётганинг.
Дустларим бу дунё- ёлғончи дунё
Чалғитар инсонни зийнати ила
Алданма, берилма дунёга асло
Фақат ибодат қил сен ихлос ила
Шунда сендан бүлар Аллохим рози
Ахир шу эмасми бизнинг орзумиз?
Сабр ила қилган ниятинг бир вақт
Иншаоллох бир кун булар ижобат.
Ⓜ️ Rahmatova Nargiza
Muslimalar_Solihalar https://t.me/joinchat/AAAAAERAnctmdn1zONb73g
Комментариев нет:
Отправить комментарий