Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

пятница, 8 марта 2019 г.

Сериаллар тугрисида

[Переслано из Фатво мажлиси]

#ДОЛЗАРБ

“Гуллар изтироби” сериали ҳақида нима дейсиз?

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ юртимизада ҳамма нарса гўзал тарзда кетяпти, шукур. Лекин битта нарсадан биз сал ҳавотирга тушаяпмиза, масалан турк сериалларидан: жудаям шарманда, уятсиз, кийимлари ярим яланғоч ва кинодаги туғилажак болалари ҳароми, валади зиноку. Уни ҳозир бутун Ўзбекистон ёшу қарилари корватти. Астағфируллоҳ, “Истанбуллик келин”, яна “Гуллар изтироби”мией… ўшаларни ўрнига жудаям гўзал тарбияли, одоб-ахлоқлий кинолар кўрсатилса бўлмайдими? Туркларни тарбиявий кинолари ҳам кўпку! Илтимос, шуларниям кўриб чиқилар, ана шу киноларни кўриб ёшларимиз тескари ибрат олишвоттику… Илтимос, олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Аввало сизнинг миллатимиз тарбияси, маънавиятининг ҳимояси йўлида қайғуришингиз таҳсинга сазовор. Қани энди сиз кабилар кўпайса.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Кимки бирор инкор қилинадиган – ношаръий ишни кўрса, уни қўли билан инкор қилсин, ўзгартирсин. Кимки бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалби била қайтарсин. Буниси эса имоннинг заифроғидир.”  (Термизий, Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Имом Аҳмад ривоят қилишган.)

Чиндан ҳам, сизга тилга олган ва ҳозирда хусусий телеканалларда намойиш этилаётган баъзи турк сериаллари (жумладан “Гуллар изтироби”) узоқ даврлар шарафли халқлардан бири бўлиб келган ўзбек халқининг маънавияти, ёш авлоднинг тарбияси учун очиқ хатардир. Уларда сиз айтгандек, ҳаёсизлик, бузуқлик, тарғиб этилади. Енгил, бетартиб ҳаёт, зинодан орттирилган фарзанд отасини аниқлашга киришиш ва ҳоказо…  Минг афсус, бу каби сериалларни болалар оналарига қўшилиб кўрмоқдалар. Аслида мана шунинг ўзи энг катта таҳдид, энг катта фожеадир. Маълумки, телефилмлар томошабинга ғоявий таъсир ўтказиш, муайян мафкурани сингдиришнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.

Бундан олдин намойиш этилган “Севги изтироби” филмини зудлик билан тўхтатиш талабида чиққан кенг жамоатчилик қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳам махсус мурожаат билан чиққан эди. Телканал мутасаддилари ўша воқеадан етарли хулоса олмаган кўринади. Иқтисодий манфаат ва айрим тоифа вакиллари истаги ортидан қуваётган телеканал рахбарияти ўзининг бу иши билан миллат тарбиясини бузаётганини, ёш авлодни маърифатга, аждодлари тўплаган ҳадисларни ўрганишга давлат даражасида тарғиб этилаётган бир вақтда бу каби филмлари билан қўпол равишда яхшиликка тўсиқ бўлаётганликларини ўйлаб кўрсинлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Албатта ҳаё ва имон бир бирига чамбарчас боғлиқдир. Бири кўтарилса (кетса), иккинчиси ҳам кўтарилиб кетади” (Имом Ҳоким ривояти).  Инсон учун энг буюк ва бебаҳо неъмат саналган иймоннинг, эътиқодининг бузулишига, ва ёки умуман йўқолиб кетишига ҳаёсизлик сабаб бўлишини унутмайлик. Шунинг учун:
– фоҳишаликни муҳаббат;
– ҳиёнатни жасорат;
– оилани қафас;
– ўйнаш тутишни уддабуронлик қилиб кўрсатаётган бу каби сериалларни дархол тўхтатиш лозим.

Устига устак бу ишларни тарқатаётганлар +16 деб ёзиб қўйишлари уларнинг ишларини оқламайди, аксинча бу ёзув (қора пиар шаклида) бузуқликни янада оммалашишига хизмат қилади холос. Миллатимизнинг келажагини ўйлаган ҳар бир инсон бунга қарши туриши керак. Йўқса эртага оилаларимизда хиёнат қиладиганлар чиқса пушаймонлигимиз фойда бермай қолади…

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги

https://t.me/fatvomajlisi

Комментариев нет:

Отправить комментарий