Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

воскресенье, 24 марта 2019 г.

Муфтий Тақий Усмоний


Устозимиз Муфтий Тақий Усмонийга суиқасд қандоқ қилинди ?

Муҳтарам Устозимиз Шайхул Ислом Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳозир аср намозидан сўнг бугунги фожеани толиби илмлар ҳузурида гапириб бердилар:
- Одатда жумъа намозини Байтул Мукаррам Жомеъ масжидида ўқиб бераман. Бугун шу сабаб билан йўлда эдим. Аёлим ва икки кичик набирам ҳам мен билан бирга эди.
Машинани ҳайдовчимиз Ҳабиб бошқараётганди. Расмий қўриқчи Форуқ олд ўриндиқда ўтирганди. Тўсатдан рўпарадан ва ён тарафлардан ўқлар ёғила бошлади. Ҳайдовчининг елкасига иккита ўқ тегди ва яраланди. Олдда ўтирган қўриқчининг ҳам бошига ўқ тегди, лекин эсон омон эди. Шу пайт ҳайдовчи машинани олиб қочишга муваффақ бўлди. Аммо бироз илгарилаб кетганимизда қотиллар ўз мақсадлари амалга ошмаганини сезиб қолишди шекилли, яна қайтиб келиб ўқ ёғдира бошлашди. Қўриқчига яна ўқлар тегди. Ҳайдовчининг ҳам бир қўли ўқ тегиб ишдан чиқди. Мен ҳайдовчи Ҳабибга: 
- Машинани энди ҳайдай олмайсан. Сен орқага ўт, машинани мен бошқараман, дедим. Ҳайдовчи жавоб берди: 
- Ҳазрат, асло мумкин эмас! Сиз машинадан тушмаслигингиз керак. Икки марта ҳужум қилишди, яна ҳужум қилишлари мумкин. Бироз қуйироқ эгилиб ўтиринг, ҳужум қилишса сизга ўқ тегмасин...
Ҳайдовчи катта жасорат ва ғайрат билан мардонаворлик кўрсатиб ярадор ҳолида машинани бир қўли билан бошқариб воқеа содир бўлган жойдан Лаёқат касалхонасига етказиб келди.
Бу ҳужумда менинг тирик қолишим сизларнинг дуоларингиз ва Аллоҳнинг фазли билан бўлди. Йўқса моддий сабаблардан ҳеч қандай сабаб қолмаганди. Қандай тирик қолганимни баён қилишдан ожизман.
Шифохонага етиб келиб тезда машинадан тушдим ва ҳайдовчини рулдан туширдим. Қўриқчини эса замбилга солиб докторга топширдим. Лекин доктор: 
- Қўриқчи етиб келмасдан олдин жон берибди, ҳайдовчини даволаймиз, деди. Иккинчи машинамиз орқада келаётган эди. У машинада ҳайдовчи Омир ва Жомеъанинг расмий қўриқчиси Санавбар (эркак исми) бор эди. У машинага ҳам қаттиқ ҳужум қилишибди. Ҳужум оқибатида машинадаги қўриқчи жон берибди ва ҳайдовчи эса ҳозир жуда оғир ҳолатда. Улар учун дуо қилишларингизни сўрайман. 
Алҳамдулиллаҳ соғ саломатман. Менга ҳеч қандай зарар етмади, қўрқув ва саросимага ҳам тушмадим. Бироқ шерикларимнинг вафотига қалбим қаттиқ яраланди. Оила аъзоларининг ғамларига шерикман. Вафот этганларни Аллоҳ раҳмат ва мағфират айласин ва ярадорларнинг ҳаққига дуо қилингизлар. Аллоҳ уларга тезда комил шифо ато этсин! Амин!
© IlmvaZikr







Комментариев нет:

Отправить комментарий