Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

четверг, 30 апреля 2020 г.

Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур домла ҳақида



Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур домла

ҳақида


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло диёримизда қадимдан бери улуғ уламоларни чиқаргандир. Бугунги кунимизда ҳам уларнинг издошлари Аллоҳ таолонинг марҳамати билан чиқиб келмоқда.
Халқимизнинг етук олимлари ичимизда оз эмас. Биз уларнинг жуда озини таниймиз. Айниқса интернетда ўзининг маъруза ва суҳбатларини қўйганларинигина яхшироқ таниймиз. Аслида маъруза ва дарсларини интернетга чиқаришни истамаган қанчадан қанча етук олимларимиз мавжуд.
Шу билан бирга хорижда ўзининг илмий фаолиятини давом эттираётган, аҳли суннат ақидасида, ҳанафий мазҳабида илм олиб, шу йўлда илм бераётган уламоларимиз оз сонда бўлсада топилади.
Шундай уламоларимиздан бири устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ ҳисобланади.
Илм йўли
Ватанимиздаги устозлари:
Андижонлик машҳур қори устоз Ҳусанхон қори дада, устоз Шаҳобиддин домла ва бошқа уламоларда илм олганлар. 
Устоз юртимизда бир неча устозларда илм олгач, илмини янада ошириш мақсадида Ислом оламининг илм маркази ҳисобланган Азҳар Университетига боради. Азҳар Университетида Исломий илмлар ва Қироат йўналишларида Мисрнинг етук аллома ва шайхларидан дарс олади.
Азҳардаги устозлари:
1. Шайх Мухтор Жазоирий, фиқҳ ва ҳадис устози.
2. Шайх Ҳусомиддин Ҳанафий, фиқҳ ва усули фиқҳ устози.
3. Шайх Муҳаммад Аваз Манқуш, ва усули ҳадис устози.
4. Мусо Алий Иснавий, қироат ва тажвид устози. 
5. Муҳаммад Рафъат Имом, қироат ва тажвид устози. 
6. Файсал Юсуф Алий, ҳадис ва усули ҳадис устози. 
Бундан ташқари кўплаб шайхлардан илм олгандирлар.
Эътиборга молик томони шундаки, Шайх Муҳаммад Муҳиддин 15 йилдан бери Мисрнинг улуғ шайхларидан илм олишда давом этмоқдалар. Бу узун вақт ичида қуйидаги соҳаларни пухта ўзлаштириб, етук мутахассис олим бўлиб етишгандирлар.
Мутахассисликлари:
1. Қироат ва тажвид: 10 хил қироат бўйича устозларидан тўлиқ илм олиб, уларнинг ижозaларига ҳам ноил бўлгандирлар.
(Ижоза бу бир соҳа бўйича устози томонидан ўқиб тугатган шогирдига бериладиган рухсатдир. Ўқиб тугатган шогирдга ижоза берилгач, ижоза олган шогирд энди олим ва шайх ҳисобланади.)
2. Ҳадис: 6 саҳиҳ китоб ва ҳадис усулидаги китобларни устозларида ўқиб чиққач, шайхлари томонидан ҳадис мутахассислиги бўйича ижоза берилган.
3. Ақида: аҳли суннат ақидаси борасида энг етук даражага эришгандирлар. Мутақаддим ва мутааххир ақида уламоларимизнинг китобларини тўлиқ ўрганиб чиққандирлар. Алоҳида эътироф қилиш керакки, аҳли суннат ақидасини ҳимоя қилиш, ботил ақидаларнинг адашган жойларини исботлаб беришда энг етук ватандош олимимиздир.
4. Фиқҳ: ҳанафий фиқҳ китобларимизнинг аксарини устозлари бўлган мисрлик шайхларда бошидан охиригача ўқиб чиқиб, фиқҳ соҳасини мукаммал ўзлаштиргандирлар. Биргина фиқҳ матнлари эмас, бундан ташқари фиқҳ усулида ҳам етук мутахассис ҳисобланадилар.
(Ўқиб чиққан китоблари бўлимига қаранг.)
5. Сийрат ва Ислом тарихи: сийрат борасида Шайх Муҳаммад Муҳиддиннинг илмий изланишлари ва дарслари мавжуд бўлиб, улардан бири дарслар рўйхатида берилади.
6. Руҳий тарбия ва ахлоқ: Миср уламоларининг ҳар бири бу соҳани пухта ўзлаштиришади. Устоз шайх Муҳаммад Муҳиддин ҳам устозлари каби бу соҳа мутахассисларидандир.
Бундан ташқари, Мерос, Араб тили, Сарф, Наҳв, Балоғат ва Мантиқ каби илмларда ҳам етук малакага эгадирлар.
Шайх Муҳаммад Муҳиддин устозларидан ижозат олган китоблари ва йўналишлари: Ҳадис бўйича қуйидаги китобларни тугатиб, устозларидан ижоза олганлар:
1. Саҳиҳул-Бухорий. 
2. Саҳиҳу Муслим. 
3. Сунану Абу Довуд. 
4. Сунану Термизий. 
5. Сунану Насоий. 
6. Сунану Ибн Можа.
7. Муватто Имом Молик. 
8. Шамоил Термизий.
9. Риёзус Солиҳийн. 
10. Азкор. 
11. Булуғул Маром.
12. Умадатул Аҳком.
13. Мунтақо. 
14. Арабаин Набавийя. 
Ҳадис усули бўйича қуйидаги китобларни тугатиб, устозларидан ижоза олганлар:
1. Нухбатул Фикар. 
2. Шарҳуз Зарқоний вал Байқунийя.
3. Ғаромий Саҳиҳ.
4. Жомеъ. 
5. Илмў. 
Фиқҳ ва фиқҳ усули бўйича қуйидаги китобларни тугатиб, устозларидан ижоза олганлар:
1. Фатҳу БубилИноя. 
2. Канзуд Дақоиқ
3. Манор. 
4. Шарҳу Усулил Манор. 
5. Ашбоҳ ван Назоир. 
Қуйидаги устозларидан ушбу китоблар ва йўналишлар бўйича ижозалар олгандирлар. 
Шайх Мухтор Жазоирий, фиқҳ ва ҳадис устози:
1. Байқунийя. 
2. Фатҳу Бобил-Иноя. 
Шайх Ҳусомиддин Ҳанафий, фиқҳ ва усули фиқҳ устози:
1. Манор ва шарҳи. 
2. Канзуд Дақоиқ.
3. Ашбоҳ ван Назоир. 
Мусо Алий Иснавий, қироат ва тажвид устози:
1. Ҳафс ан Осим қироати. 
2. Етти қироат. 
Муҳаммад Рафъат Имом, қироат ва тажвид устози:
1. Ўн хил қироат (ашара). 
2. Ашара суғро (кичик ўн қироат).
3. Ашара кубро (катта ўн қироат).
Файсал Юсуф Алий, ҳадис ва усули ҳадис устози:
1. Булуғул Маром.
2. Нухбатул Фикар. 
3. Шамоил Термизий. 
4. Умадатул Аҳком.
5. Арбаин Набавийя. 
6. Мунтақо фил Аҳком. 
Шайх Муҳаммад Аваз Манқуш, ва усули ҳадис устози:
1. Саҳиҳул-Бухорий. 
2. Саҳиҳу Муслим. 
3. Сунану Абу Довуд. 
4. Сунану Термизий. 
5. Сунану Насоий. 
6. Сунану Ибн Можа.
7. Муватто Имом Молик. 
8. Шамоил Термизий.
9. Риёзус Солиҳийн. 
10. Азкор. 
11. Ақидатут Таҳовийя.
12. Нухбатул Фикар. 
13. Шарҳуз Зарқоний вал Байқунийя.
14. Ғаромий Саҳиҳ.
15. Жомеъ ли одобир ровий ва ахлоқис сомеъ. 
16. Илмў. 
17. Мусаласалот бил авлавийя.
18. Мусаласалот бил мусоҳафа.
19. Мусаласалот бил мушобака. 
20. Мусаласалот бил ашоира. 
21. Мусаласалот бил ҳанафийя. 
22. Мусаласалот бил муҳаммадийя. 
23. Мусаласалот би инний уҳиббука.
24. Мусаласалот би қироати суратис софф.
25. Мусаласалот бис суфийяти. 
26. Мусаласалот биш шофеийя.
Устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддин ўзбек тилида мингдан зиёд дарслар қилиб, уларнинг аксарини интернет орқали халқимиз хизматига тақдим қилдандирлар. Ушбу дарcларни эшитиб, устознинг илмий малакаси қанчалик юқори эканини, Исломий илмларда етук мутахассис эканини 
Аллоҳ таоло устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддин ҳафизаҳуллоҳ илмларини бундан ҳам зиёда қилсин, мартабаларини яна ҳам юксак қилсин. У киши ёмонларнинг ёмонлигидан, ҳасадчиларнинг ҳасадидан Ўз паноҳида асрасин. Илмий ишларини Ўз даргоҳида қабул қилсин. халқимиз учун бундан ҳам зиёда фойдали суҳбат ва дарслар беришларига Алло таоло куч ва ғайрат берсин.
Омин
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу


Комментариев нет:

Отправить комментарий