Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

суббота, 14 ноября 2020 г.

Устоз Мансурали Тожимуҳаммад ўғли

 #ШАХСИЯТЛАРНИ_ТАНИШ 


Устоз Мансурали Тожимуҳаммад ўғли

Устоз Мансурали Тожимуҳаммад 1974- йили собиқ Иттифоқнинг Қирғизистон жумҳурияти Ўш вилояти Новқат шаҳрида туғилган.

Бошланғич диний таълимни оталаридан ҳамда Новқат шаҳридаги таниқли уламолардан олган.

Ўрта мактабни тамомлагач, ўз диний билимини ошириш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таълим олиш шарафига муяссар бўлган. Институтдаги талабалик даврида юртимиздаги ўз замонасининг забардаст уламоларидан, жумладан: Устоз Юсуфхон Шокир, Салоҳиддин Муҳиддин, Зоҳиджон Қодиров, Дўстмуҳаммад домла Бодарий, Яҳъё қори ака ва Зокиржон домла каби зотлардан таълим олган.

Мазкур институтни 1994-йили тамомлаган.

1994-2008-йиллар давомида мазкур институтда шаръий илмлардан талабаларга дарс берган ва айни вақтда ижтимоий фанлар кафедраси мудири, илмий-услубий кенгаш раиси каби бир неча вазифаларда ишлаган.

Юқоридаги таълим жараёни умумий шаклда бўлган бўлса, йўналиш ва манҳаж каби хос жиҳатларни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳузурида таҳсил қилди. Шайх ҳазратлари ватанга қайтгач энг яқин шогирдлари сифатида хос дарсларида ҳам иштирок этди. Бу вақт мобайнида Ҳазрат бошчиликларида ташаббус қилинган “Ислом Қомуси” лойиҳасида қатнашди. Шунингдек, диёримизда чоп қилинган имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Иҳёу улумид-Дин” асари таржимонлари сафидан ўрин олди.

Кейинчалик илмий малакани ошириш фаолияти Миср ва Туркияда ҳам давом этди.

Юқорида зикр қилинган мавзулар бўйича дарслар бериб келмоқдалар. Айрим дарсларини интернетдаги саҳифалар орқали кўришингиз мумкин.

Қатнашган илмий анжуман ва конференциялари:

• Халқаро қўлёзмалар таҳқиқ курси (Истанбул ФСМ университети).

• Халқаро Имом Бухорий конференцияси.

• Муҳаддис аллома Муҳаммад Aввома ҳафизаҳуллоҳ халқаро конференцияси.

Халқаро қўлёзмалар таҳқиқ курсида қатнашиб халқаро сертификатни қўлга киритган. Бугунги кунда бир неча таҳқиқ лойиҳасида қатнашиб келмоқда.

Илмий ҳаётида ўз таъсирини ўтказган асосий устозлари:

• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ;

• Устоз Салоҳиддин Муҳиддин;

• Устоз Юсуфхон Шокир;

• Устоз Зоҳиджон Қодиров;

• Аллома, муҳаддис шайх Муҳаммад Aввома;

• Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний;

• Муҳаддис шайх Мужир ал-Хотиб;

• Муснид, фақиҳ, саййид Усома Мунсий Ҳасаний;

• Фақиҳ шайх Aднон Дарвеш;

• Шайх Муҳйиддин Aввома;

Юқорида зикр қилинмаган яна кўплаб устозлардан дарс олган ва бир неча ижозалар соҳиби ҳисобланади.

Таҳқиқ бўйича илмий ишлари:

• Имом Суютий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеус-Сағир” ҳадис мажмуаси;

• Имом Муновий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Файзул-Қодийр” ҳадис шарҳи китоби;

Мазкур таҳқиқий жараён Шайх Aллома Муҳаммад Aввома ҳафизаҳуллоҳ раҳбарликларида олиб бормоқда.

Интернетдаги мавжуд дарслари:

Устоз Мансур Алий домланинг турли мавзуларда 500дан зиёд илмий суҳбатлари, маърузалари ва дарслари мавжуд. Суҳбатларини асосан телеграмдаги МУХЛИС диний-маърифий канали орқали тинглашингиз мумкин. (https://t.me/Muxlis_kanali )

Телеграмдаги http://t.me/ShayxMansurAliy канали орқали янги дарслар ва аввалги дарслар қайта қўйиб борилмоқда.

Айни вақтда ютубдаги "Muxlis media" ( https://www.youtube.com/channel/UCgIOyalNFzDfQElT1MJDr0g ) канали орқали кунимизнинг долзарб мавзуларидан бўлмиш руҳий тарбияга оид "Тасаввуфнинг моҳияти, тарихи ва бугуни", деб номланган туркум суҳбатлари, яшаб турган замонамизнинг энг долзарб ва муҳим бўлган масалаларидан бири бўлмиш тарбия ва ота-онага яхшилик қилиш мавзусида "Ота-онангга қайт..." ( Ота-онанинг хақлари ёки фарзанднинг бурчлари), деб номланган туркум суҳбатлари ҳамда Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони Каримнинг "Ясин" сурасининг тафсирига бағишланган дарслари жонли (онлайн) шаклда тақдим этиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий