Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

пятница, 15 июня 2018 г.

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилди

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилди                   Бизларни  яратган  Оллохга  хамду  саъно  уни  Расули  ва хабиби  булган  суюкли  пайгамбаримизга  Оллохнинг  мактовлври ва саломлари  киематгача  ёгилсин .  Юртимизга  кейинги  вактларда бир  биридан  чиройли  ва  мактовга  лойик  Оллохни хушнуд  килдиган  ишлар  ва  анжуманлар  купайиб  бормокда . Серкуёш  диёримизда  олдинрок  булиб  утган куп  камровли  3  боскичли  Мусулмон  диёрларида  хам  камдан кам  буладиган  Куръон мусобакаси 2018 булиб  утган  эди .  Уни  давомли  шаклида  эса  Хадис илми буйича  мусобака  утказилди .   Улардан   сунгра  Мохи  Рамазон  бошланганда  Узбекстон  эстрада  хонандаларини  бир  биридан  чиройли  исломий  саловотлар  нашидаларини эшитдик.  Эндиги  хушхабар  эса  орзикиб  кутган  Ислом цивилизацияси марказига етиб  келди .  Хамамизга   маълум  булган  саховатли   инсонлардан  бири  Алишер ака Усмонов  хомийлигида  ва  мухтарам юртбошимиз   иштирокида Ислом цивилизация  марказига   тамал  тоши  куйилди.  Оллох  уларни   килаётган  ишларига  ривож  берсин   Юртимизда  шу  масканларда  дунёга машхур  кори  ака  ука ва  опа  сингилларимиз  Узбекистон  диёрини  оламга  2 бор   билдириб  куйсинлар Улардан  Ал - Бухорий .Ал -Термизий. Аз - Замахшарий .Бурхониддин  Маргилоний. Ал -Нсафий.ларга  ухшаган  буюк  олимларни  ва  Яссавий. Накшбандий .Ромитоний.боболаримизга  ухшаган  тасавуф  илми  намояндаларини  чикарсин   


Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилдиДавлатимиз раҳбари ўтган йили 1 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, мазкур марказ қурилиши, мақсад ва вазифалари юзасидан кўрсатмалар берган эди. Шу асосда мазкур қадимий мажмуа ёнидан ўн гектарга яқин жой ажратилди. Лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳудуд қурилишга тайёрланди. 
15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. 
Давлатимиз раҳбари тадбирга йиғилган диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. 
Бу марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади, деди Президент.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритадиган ушбу марказнинг асосий ғояси  аждодларимизнинг ислом дини ривожига улкан ҳиссасини тарғиб этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир. Шу мақсадда бу ерда музей ташкил этилади, илмий фаолият йўлга қўйилади. Ватанимиздан етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизациядаги ўрни тадқиқ этилади. Уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатлари кенг тарғиб қилинади. Мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳияти чуқур очиб берилади.
Марказ биноси юртимиздаги қадимий мадрасалар кўринишида, гумбазли қилиб қурилади. Кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар, конференция зали, хизмат хоналари ва бошқа объектларни ўз ичига олади.
Биз шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз,  бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари. 
Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини яратиш, адашганларни авф этиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий