Бир юз бир қорини отдилар ёвлар,
Атроф ул чорасиз нолалар эди:
Гуллар таққанларга учди оловлар...
Ифлослар, ахир улар болалар эди!
Ифлослар, ер қалқди, бу не зишд зайли,
Чидади, йўқса у ёрилар эди.
Болаларки бўлиб гўдаклар, майли,
Каломни ёдлаган қорилар эди.
Қори ўғилчалар!
Кечиринг бизларни, тўда гумроҳни,
Имкон топилсаю ерга киргани...
Одамлардан ёдлаб каломуллоҳни,
Кетдингиз Ўзига ўқиб бергани!
Аллоҳнинг ёнида ўқинг бор сас-ла,
Малаклар қўлласин зўр санъатларни.
Сиз ўқир экансиз, у кенг майдонга
Аллоҳ йўлатмайди вертолётларни.
Комментариев нет:
Отправить комментарий