Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.

Surat At-Taĥrīm

вторник, 13 марта 2018 г.

Курьон мусобакаси

​#Қуръон_мусобақаси #Наманган

Наманган вилоятида ўтказилган Қуръон мусобақаси вилоят босқичи ҳақида қисқача тафсилотлар ва барча ғолиблар билан танишинг!

Бугун Наманган вилоятидаги барча ҳудудларда “ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018” вилоят босқичи якунига етди. Мусобақа жуда ҳам  файзли, кўтаринки кайфиятда ўтди. Қуръон мусобақаси асносида ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, ташкилий қўмита раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ЎМИнинг Наманган вилоятидаги бош вакили Абдулҳай Турсунов  юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан динимизга берилаётган эътибор ҳамда бунинг исботи ўлароқ ўтказилаётган мусобақа ва Қуръони Карим фазилати борасида маъруза қилдилар. Ушбу Қуръон байрамига ташриф буюрган табаррук уламолар Қуръон зиёфатига файз қўшдилар.
 Мусобақа ўтказиш белгиланган Наманган шаҳридаги “Имом Аъзам” жоме масжидига кўплаб Қуръон ихлосмандлари ташриф буюриб, гарчи ташқарида ёмғир бўлишига қарамай эрта тонгдан кечгача муҳаббат билан Қуръонга сомеъ бўлдилар ва кейинги мусобақаларни янада кенгроқ жойларда, ёш ўғил-қизлар ва табаррук ёшдаги кексалар ўртасида ҳам   ўтказишни таклиф қилдилар.
Ушбу вилоятдаги мусобақанинг юксак савияда ўтишида ҳакамлар ҳар жабҳада алоҳида жонбозлик кўрсатишди. Улар мусобақада иштирокчиларни баҳолаш билан бирга барчага намуна бўлиб, тадбирга зийнат ўлароқ гўзал қироатлар қилишди. Мусобақа асносида мухлислар ўртасида Қуръони Каримга оид билимларни синаб, қизиқарли савол-жавоб ўтказилди ва саволларга тўғри жавоб берган ҳар бир мухлисларга биттадан Қуръони Карим мусҳафи ҳадя қилинди. Мусобақани Ўзбекистон телерадиокомпанияси олий тоифали сухандони Шухрат Қаюмов жуда чиройли тарзда олиб борди.
 Қорилар ўз навбатида гўзал тарзда иштирок этиб, барчани хушнуд этдилар. Иштирокчиларни баҳолаб борган ҳакамлар ва барча Қуръон мухлислари қатнашчиларнинг чиқишларидан мамнун бўлиб, Илоҳий файздан баҳраманд бўлдилар. Тадбир сўнгида ташкилий ҳайъат аъзолари ва ҳакамлар, барча мутасаддиларнинг ҳақларига дуолар қилинди.
 Қуйида барча ғолиблар билан танишинг:

Аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа натижаси.

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш

1. Бувахужаева Ҳадича

26-40 ёш

1. Жаъфарова Рисолат
2. Абдуазимова Барно

Тиловат йўналиши
18-25 ёш

1. Абдулаҳадова Муқаддам
2. Муҳиддинова Марғуба
3. Турсуналиева Муслима
3. Иргашева Мухтора

26-40 ёш

1. Низамова Боқия
2. Худойназарова Бибихожар
3. Эргашива Холида
3. Рустамова Мадинахон

Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақа натижалари

Ҳифз йўналиши
18-25 ёш

1. Ҳомихонов Аббос
2. Абдувалиев Абдулбосит
3. БАҳодирхўжаев Раҳмонжон

26-40 ёш

1. Ворисов Аҳмаджон
2. Муҳсимов Довуд
3. Мавлонов Ҳадятуллоҳ

Тиловат йўналиши
18-25 ёш

1. Мухтаров Абдулбосит
2. Ҳомидов Шерали
3. Солиев Асламхон

26-40 ёш

1. Аҳмаджонов Исроил
2. Иминджанов Нозим
3. Орипхўжаев Ҳожиаббос

«Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида ўтказилган мусобақа натижаси

Тиловат йўналиши

1. Зиявитдинов Азим
2. Усмонов Абдусамад
3. Абдуллаев Шукрулло

Ҳифз йўналиши

1. Эргашев Умархон
2. Абдулходиев Довудхон
3. Исоқов Бобуржон

Мусобақа сўнгида ғолибларга диплом ва совғалар топширилди. Мазкур босқичда биринчи ўринни олган барча ғолиблар Республика босқичида иштирок этадилар.


Комментариев нет:

Отправить комментарий